Қайднома

Қидирув

Олмалиқдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Олмалиқдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

  10.01.2019 20:45
  0
  563
Олмалиқдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК жамоаси келаётган мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади.  Клуб илк бора халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шу сабабдан айни пайтда АГМКнинг уй стадионида стадионни халқаро талабларга мослаштириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, стадионда ОАВ вакиллари ўйин пайти ишлаши учун алоҳида медиа-трибуна, шунингдек, махсус меҳмонлар учун CIP-сектор ва матбуот анжуманлари хонаси барпо этиш ишлари бошлаб юборилган.

Қолаверса, стадионнинг жамоалар кийим алмаштириш хоналари, учрашув комиссари учун мўлжалланган хоналар, допинг текшируви, тиббиёт хоналари таъмирдан чиқарилмоқда. 

Яқин вақт ичида стадион бемалол халқаро учрашувларни ўзида қабул қилиш имконига эга бўлади.  


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz