Қайднома

Қидирув

Жаҳонгир Абдумўминов энди Индонезия чемпиони таркибида тўп суради

Жаҳонгир Абдумўминов энди Индонезия чемпиони таркибида тўп суради

  11.01.2019 18:32
  0
  218
Жаҳонгир Абдумўминов энди Индонезия чемпиони таркибида тўп суради

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов Индонезия чемпиони ва мамлакатнинг энг футбол таниқли клуби “Персия Жакарта” клуби билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Сўғдиёна"да ўтказган ва кейинчалик Тожикистон пойтахти Душанбенинг "Истиқлол" клубида тўп сурган 25 ёшли ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов, Индонезия чемпиони билан бир йиллик шартномага имзо чекди. У клубда Осиёлик легионер учун ажратилган квота асосида тўп суради.      “11 карра Индонезия чемпиони бўлган жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман. Биринчи ўйинга тушишимни сабрсизлик билан кутяпман. Ўн минглаб томошабинга эга жамоада майдонга тушиш футболчига илҳом бахш этади” деб, ўз илк таассуротларини ўртоқлашди Жаҳонгир Абдумўминов, “Келганимга оз муддат бўлган бўлсада, бу ерга ҳеч қандай муаммосиз мослашишга бошладим. Айниқса, таомлар борасида ҳеч бир муаммо йўқ. Индонезия ошхонаси жуда хилма хил ва мазали таомларга бой, айниқса гурунчли таомлар керагидан ортиқ.” Муборак футболи тарбияланувчиси Жаҳонгир Абдумўминов, “Персия Жакарта” сафида сўнгги икки йилда ажойиб футбол намойиш этган непаллик юлдуз ярим ҳимоячи Раҳит Чанднинг ўрнини тўлдириши кутилмоқда.


Манба: vodiymedia.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz