Қайднома

Қидирув

Осиё кубоги: Жанубий Корея Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришди

Осиё кубоги: Жанубий Корея Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришди

  11.01.2019 22:59
  0
  493
Осиё кубоги: Жанубий Корея Қирғизистон устидан қийин ғалабага эришди

Осиё кубоги мусобақасининг иккинчи тур учрашувлари давом этмоқда. Жумладан, бироз олдин якунланган баҳсда Қирғизистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалар курашга киришишди ва ўйин жанубликларнинг кичик – 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 41-дақиқасида Ким Мин Жэ томонидан ҳисоб очилди. Аммо қўшниларимиз бутун ўйин давомида номдор рақибдан қўрқмай ҳужумларга ўтиб вазиятлар яратишга уринишди.

Ҳаттоки, баҳснинг охирги лаҳзалари уларнинг устунлиги остида ўтди. Бироқ барибир, тажрибанинг бироз камлиги панд берди.

ОСИЁ КУБОГИ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ.

2-тур. «С» гуруҳи

ҚИРҒИЗИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 0:1 (0:1)

11 январь, 21:00, «Hazza Bin Zayed Stadium»

Гол: 0:1 – 41 Ким Мин Жэ.

Қирғизистон: Кадирбеков, Таго, Козубаев, Кичин, Сидиков (Люкс, 69), Исраилов (Рустамов, 81), Жиргалбек-уулу, Мусабеков, Бернхардт (Дуйшобеков, 77), Сагинбаев, Мурзаев.

Жанубий Корея: Ким Син Гю, Ким Мин Чжэ, Ким Ен Гвон, Ли Ен, Хон Чхоль, Ку Чжа Чхоль (Чжу Се Чжон, 63), Хван Ин Бом, Чжон У Ен, Ли Чхон Ен, Хван Ий Чжо (Чжи Дон Вон, 82), Хван Хи Чхан.

Огоҳлантиришлар: Ли Ен (79), Рустамов (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz