Қайднома

Қидирув

"Сурхон" "Навбаҳор"даги футболчилар билан кучаймоқдами?

"Сурхон" "Навбаҳор"даги футболчилар билан кучаймоқдами?

  12.01.2019 18:56
  0
  619

Ҳозирда янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик кўраётган “Навбаҳор” сафини яна бир қатор етакчи футболчилар тарк этиши кутилмоқда. Кўп йиллардан буён “лочинлар” таркибида ўтказган, машҳур дарвозабон Саъдулло Жабборовнинг уғли Дилшод Жабборов, "Косонсой" ва "Навбаҳор"да ном қозонган Ғулом Алиевнинг уғли Аъзам Алиевлар жамоа лагерини тарк этишган. Шунингдек, ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов ҳамда ярим ҳимоячи Шерзодбек Каримовлар ҳам наманганликларнинг машғулотларида кўриниш бераётгани йўқ. 
Олинган маълумотларга кўра, Жабборов, Алиев ва Каримов Термизнинг “Сурхон” жамоаси сафига бориб қўшилишган. Бундан ташқари Азамат Алланиязов ва Аюбхон Нўъмоновлар ҳам Термиздан қўним топишиб Тошкентда машғулотлар олиб боришмоқда.
Айни дамда "Сурхон" бош мураббийи бўлган Илҳом Мўминжонов билан "ораси бузилган" Рўзимбой Аҳмедов ва Сардор Сулаймоновларэса жорий мавсумни "Андижон"да ўтказиши ҳам мумкин.


Манба: intersport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz