Қайднома

Қидирув

Марат Бикмаев ва Андрей Фёдоров - йил лауреатлари

Марат Бикмаев ва Андрей Фёдоров - йил лауреатлари

  13.01.2019 03:32
  0
  537
Марат Бикмаев ва Андрей Фёдоров - йил лауреатлари

«ИнтерФутбол» 2018 йилнинг ҳар бир ойи якунларига кўра энг яхши деб топилган футболчи ва мураббийларни аниқлаб, уларга мос равишда очколарни тақдим этиб борди. Айрим ойларда ўйинлар ўтказилмагани сабабли лауреатлар аниқланмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Демак, йил якунлари бўйича бошқалардан кўпроқ очко тўплаган футболчи ва мураббийлар билан таништирамиз.

 Дастлаб ғолиблар қайси тамойилларга кўра аниқлангани ҳақида яна бир бор тушунтириш бериб ўтмоқчимиз. Белгиланган тартибга кўра, ҳар ой якунида энг яхши деб топилган уч нафардан футболчи ва мураббийга мос равишда (1-ўрин - 5, 2-ўрин - 3 ва 3-ўрин - 1) очко бериб борилди ва рейтинг иштирокчилари йил охирида жами тўплаган очколарига мувофиқ тарзда муайян ўринларни эгаллашди.

Йил мобайнида алоҳида эътирофга сазовор бўлган лауреат футболчилар рўйхати жами 25 кишидан иборат бўлиб, сўнгги паллада 13 очко жамғарган Марат Бикмаев бошқа рақобатчиларини ортда қолдирди. Дарҳақиқат, ҳам клуб, ҳам терма жамоа сафида сермаҳсулликка эришган маҳоратли ҳужумчи ҳақли равишда Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Демак, «ИнтерФутбол» талқини бў-йича йил футболчиси номига айнан Бикмаев сазовор бўлди.

«Пахтакор» таркибидаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар ёқимто-йига айланган Тиаго Безерра эса 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Бразилиялик футболчи Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлганини ҳам унутмаслик керак. «Бунёдкор» етакчиси Жавлон Иброҳимов ҳамда «темирйўлчилар» билан чемпионликка эришган Икром Алибоев 6тадан очко тўплаб, 3-4-поғоналарни ўзаро бўлишиб олишди.

Газетамиз томонидан юритилган рейтингга кўра, йилнинг энг яхши мураббийи деб Андрей Фёдоров тан олинди. Хабарингиз бор, мавсумни Андрей Микляев бошчилигида бошлаган «Локомотив» дастлаб барқарорликка эришолмади, натижалар яхшиланавермагач, у истеъфога чиқарилди ва бўш қолган курсини Фёдоров эгаллади. Мазкур ўзгариш «темирйўлчилар»га ижобий таъсир кўрсатди, «Локо» ўйинига жозиба қайтди, жамоа ғалабаларга эришиб, очколарини кўпайтирди. Охирига келиб эса барча рақобатчиларни ортда қолдириб, навбатдаги чемпионлик нишонланди. Албатта, ушбу ютуқда Андрей Фёдоровнинг ҳиссаси катта бўлди. Ушбу мутахассис «ИнтерФутбол» лауреатлари умумий рўйхатида жами 14 очко тўплаб, ғолибликка эришди.

«Навбаҳор»ни мавсумга муносиб тарзда тайёрлаб, наманганлик иш-қибозларга ғалабали ўйинлар туҳфа этилишида бош-қош бўлган Илҳом Мўминжоновнинг жами очколари 12та бўлди. Эътиборлиси, бу мураббий гарчи кейинчалик Наманган клубини тарк этган бўлсада, анча вақтгача умумий рўйхатда етакчилик қилди. Агар «Локо» куз ойида бар-қарор ўйин кўрсатиб, кетма-кет очколар тўпламаганида, Фёдоров эътибордан четда қолиши, шу тариқа йилнинг энг яхши мураббийи номига айнан Мўминжонов сазовор бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо сўнгги паллада «темирйўлчилар» устози илдамроқ чиқиб қолди. Мураккаб даврни бошдан кечирган «Бунёдкор»да фидойилик кўрсатган Миржалол Қосимов эса якуний рейтингда 11 очко билан 3-поғонани эгаллади. Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ҳар бир ойи якунларига кўра тузилган лауреатлар рўйхатида 13 нафар мураббийнинг номи қайд этилди.

 

Якун

Футболчилар

Январь

1. Одил Ҳамробеков («Насаф»)

2. Жасур Яхшибоев («Пахтакор»)

3. Акром Комилов («Бунёдкор»)

Февраль

1. Игнатий Нестеров («Локомотив»)

2. Игорь Голбан («Насаф»)

3. Икром Алибоев («Локомотив»)

Март

1. Хуршид /иёсов («Бунёдкор»)

2. Ботирали Эргашев («Навбаҳор»)

3. Суҳроб Нуруллоев («Металлург»)

Апрель

1. Элдор Суюнов («Пахтакор»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Арслонмурот Аманов («Бухоро»)

Май

1. Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)

2. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

3. Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Дарко Станоевич («Навбаҳор»)

Август

1. Икром Алибоев («Локомотив»)

2. Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор»)

3. Ислом Исоқжонов («Металлург»)

Сентябрь

1. Тиаго Безерра («Пахтакор»)

2. Жасур Ҳасанов (АГМК)

3. Аваз Ўлмасалиев («Нефтчи»)

Октябрь

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)

3. Йован Жокич (АГМК)

Ноябрь

1. Тиаго Безерра («Пахтакор»)

2. Марат Бикмаев («Локомотив»)

3. Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»)

Декабрь

Лауреатлар аниқланмаган.

Мураббийлар

Январь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Февраль

Лауреатлар аниқланмаган.

Март

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Апрель

1. Улуғбек Бақоев («Бухоро»)

2. Сергей Лушан («Сўғдиёна»)

3. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

Май

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Август

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

Сентябрь

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи»)

Октябрь

1. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Ноябрь

1. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

2. Элдор Сакаев («Андижон»)

3. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912»)

Декабрь

Лауреатлар аниқланмаган.

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Андрей Фёдоров - 14 очко

2. Илҳом Мўминжонов - 12 очко

3. Миржалол Қосимов - 11 очко

4. Шота Арвеладзе - 9 очко

5-6. Андрей Шипилов - 6 очко

5-6. Бахтиёр Ашурматов - 6 очко

7-8. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

7-8. Улуғбек Бақоев - 5 очко

9. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

10-11. Сергей Лушан - 3 очко

10-11. Элдор Сакаев - 3 очко

12-13. Баҳром Ҳайдаров - 1 очко

12-13. Нўъмон Ҳасанов - 1 очко

 

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 13 очко

2. Тиаго Безерра - 10 очко

3-4. Жавлон Иброҳимов - 6 очко

3-4. Икром Алибоев - 6 очко

5-9. Одил Ҳамробеков - 5 очко

5-9. Игнатий Нестеров - 5 очко

5-9. Хуршид /иёсов - 5 очко

5-9. Элдор Суюнов - 5 очко

5-9. Азиз Турғунбоев - 5 очко

10-16. Жасур Яхшибоев - 3 очко

10-16. Игорь Голбан - 3 очко

10-16. Ботирали Эргашев - 3 очко

10-16. Жалолиддин Машарипов - 3 очко

10-16. Жаҳонгир Меҳмонов - 3 очко

10-16. Жасур Ҳасанов - 3 очко

10-16. Фаррух Сайфиев - 3 очко

17-24. Акром Комилов - 1 очко

17-24. Суҳроб Нуруллоев - 1 очко

17-24. Арслонмурот Аманов - 1 очко

17-24. Сардор Собирхўжаев - 1 очко

17-24. Дарко Станоевич - 1 очко

17-24. Ислом Исоқжонов - 1 очко

17-24. Аваз Ўлмасалиев - 1 очко

17-24. Йован Жокич - 1 очко

17-25. Мурод Холмуҳаммедов - 1 очко

 

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz