Қайднома

Қидирув

Ироқ терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ироқ терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди

  12.01.2019 20:39
  0
  465
Ироқ терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлуб этди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Яман ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Араб дербисида ироқликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Муҳаннад Али Қадим ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай, Башар Расан Бонян  жамоасининг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлим ўрталарига келиб яманликлар ҳам бироз фаоллик қўшишди, бироқ вазиятлардан унумли фойдалана билишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Алаа Аббос ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Ироқ термаси муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Учинчи турда Эронга қарши ўйинда биринчи ўрин тақдири ҳал бўлади.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Яман – Ироқ  0:3 (0:2, 0:1)

Голлар: 0:1 – 11 Муҳаннад Али, 0:2 – 19 Башар Расан, 0:3 – 90+2 Аббос.

Яман – Соуд Ал-Совадий, Амар Ҳамсан, Мудир Абдурабу, Муҳаммад Баровис, Ала Маҳди, Абдулвасий Ал-Мотари, Ала Ал-Саси, Аҳмад Ал Ҳайфи, Аҳмад Ал-Сарорий, Ҳуссайн Ал-Ғозий (Ал-Хаят, 30), Эмад Мансур Товфиқ.

Ироқ – Жалол Ҳассан, Али Аднан, Аҳмад Иброҳим, Алаа Али Маъви, Ребин Ғариб, Сафаа Ҳади, Башар Расан Бонян, Ҳуссайн Ал-Саидий, Аҳмад Ёсин Ғаний, Мумам Тариқ, Муҳаннад Али Қадим (Алаа Аббос, 71).

Огоҳлантириш: Ал-Ҳаят (52).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz