Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Челси» «Ньюкасл» устидан ғалабага эришди

АПЛ: «Челси» «Ньюкасл» устидан ғалабага эришди

  13.01.2019 01:10
  0
  133
АПЛ: «Челси» «Ньюкасл» устидан ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган  «Челси» – «Ньюкасл» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Стемфорд Бридж»да кечган баҳсда лондонликларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Педро Родригес мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Киран Кларк мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим дебютида Виллиан майдон эгаларига ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, «Челси» очколарини 47тага етказиб олди ва бешинчи поғонадаги «Арсенал»дан олти очкога ўзиб кетди.

АПЛ, 22-тур

Челси – Ньюкасл 2:1 (1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 9 Педро, 1:1 – 40 Кларк, 2:1 – 57 Виллиан.

Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Азар (Жиру, 87), Канте, Педро (Хадсон-Одои, 81), Ковачич (Баркли, 63), Виллиан, Жоржиньо.

Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Кларк, Йедлин (Манкильо, 82), Лежен, Лонгстафф, Ритчи, Хэйден, Атсу, Рондон, Перес (Мерфи, 82).

Огоҳлантиришлар: Ритчи (24), Жоржиньо (63).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz