Қайднома

Қидирув

Яна Осиё «жавоҳири» Сон Хюн Ми ҳақида...

Яна Осиё «жавоҳири» Сон Хюн Ми ҳақида...

  14.01.2019 05:59
  0
  629
Яна Осиё «жавоҳири» Сон Хюн Ми ҳақида...

Чап қанот вингери сифатида сўнгги пайтда катта шуҳрат қозонган Сон Хюн Мин айни пайтга (2019 йил 2 январь) келиб, АПЛда 38та гол уриб, умумий тўпурарлар орасида 155-ўринга кўтарилиб олди («Арсенал» клуби футболчиси Аарон Рэмзи ҳам Премьер-лигада 38та тўп киритган). Маълумот ўрнида айтиш керакки, Англия элитаси тарихида атиги 147 киши 40та ва ундан кўп гол уришган.

Факт: АПЛда япониялик 6 футболчи жами 32та гол урган, холос.

28 ёшли Сон Хюн Мин Англия Премьер-лигасида ўйнаган кореялик Парк Жи Суннинг йўлини такрорлашга қаттиқ бел боғлаган. Ҳозирча у «Тоттенхэм Хотспур» сафида соврин ютмади, лекин АПЛда гол уриш бўйича шахсий рекордини янгилади.

2015 йил 28 августда «Тоттенхэм Хотспур» уни 22 млн. фунт (30 млн. евро) эвазига сотиб олгач, у осиёлик қимматбаҳо футболчилар рейтингида соф 1-ўринга чиқиб олди. Айни пайтга келиб бу харид «шпорлар» тарихидаги энг қиммат трансферлар рейтингида 6-ўринни банд этган.

Сон «Тоттенхэм Хотспур» клубига ўтгач, АПЛда 115та ўйин ўтказиб, 38 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди, Англиянинг турли мақомдаги кубокларида 22та ўйин ўтказиб 12та гол, еврокубокларда эса 28та ўйинда 8та гол урди. Премьер-лигада икки марта (2016 йил сентябрь, 2017 йил апрель) «Ой ўйинчиси» деб топилган Сон Хюн Мин осиёлик ўйинчилар орасида Англия Премьер-лигасида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Трансфер ҳуқуқи Sports United GmbH агентлигига тегишли. Ҳозирги клуби билан шартномаси 2023 йил 30 июнигача амал қилади.

Дарвозабонлар бўйича

Асмир Бегович «Челси»дан «Борнмут»га ўтиб ҳам Сон Хюн Миндан қутулмади. Бундан ташқари, «Эвертон» клубида Англия терма жамоаси асосий посбони Жордан Пикфорд бор экан, Сон Хюн Мин голлари сони ошишидан умид қилса бўлаверади. 

Клублар бўйича

«Борнмут» Соннинг «севимли» клубига айланганига ҳам унча кўп бўлмади. Чунки у Англияда сўнгги уч мавсумда бу клуб дарвозасига гол уриб келмоқда. Кореялик футболчи Англияда 4 мавсум ўйнаган бўлса, 17та клуб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» каби гранд клублар пос-бонларини ранжитишга эса ҳали улгурмади.

Факт. Сон Хюн Мин «Боруссия» Д. клуби дарвозасига 8та гол урган. Бу - унинг шахсий рекорди.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz