Қайднома

Қидирув

Таркибга эътироз йўқ, фақат...

Таркибга эътироз йўқ, фақат...

  15.01.2019 12:16
  0
  904
Таркибга эътироз йўқ, фақат...

Эктор Купер томонидан Осиё кубогига танланган таркибга эътироз билдириш мушкул. Аргентиналик мутахассис ҳар ҳолда, йиғинларга жалб этилган футболчилардан энг муносибларини олиб, деярли оптимал таркиб шакллантирди. Бироқ уммонликларга қарши ўйинда Фаррух Сайфиевнинг нега четда қолганини тушунмадим. Ҳар ҳолда, рақиб айнан у ўйнайдиган позициядан кўпроқ хавф туғдирди. Менимча, Икром Алибоев ҳам бошланғич таркибга тортади - унда креатив ёндашув бор. Умуман олганда, менимча, ёшлар термаси билан Осиё чемпионатида ғалаба нашидасини сурган йигитларга кенгроқ йўл очиш керак. Ҳа, натижа муҳим, лекин келажакни биринчи ўринга қўйган маъқул, барибир. Шахсан мен биринчи ўйиндаги чуқур ҳимояни Купер тактикаси сифатида баҳоламайман. Шунчаки, вакилларимиз жисмоний томондан уммонликларга бас келолмадилар. Ўз ўрнида алоҳида таъкидлашим керак, Ўзбекистон термаси бундан анча яхши ўйнай олишига ҳам ишонаман.

Маҳмуд ТЎЛҚИНОВ, Бувайда тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz