Қайднома

Қидирув

«Бетис»га қарши ўйинда «Реал»да учта дебют бўлди

«Бетис»га қарши ўйинда «Реал»да учта дебют бўлди

  15.01.2019 17:41
  0
  405
«Бетис»га қарши ўйинда «Реал»да учта дебют бўлди

«Реал» клуби Испания чемпионатининг 19-тури доирасида «Бетис»га қарши кечган баҳсда ғалабага эришди (2:1).

Ушбу учрашувда бир қатор футболчилар мадридликлар сафида дебют ўйинларини ўтказишди. Иккинчи бўлимда Кристо Гонсалес жароҳат олган Карим Бенземанинг ўрнига майдонга тушди. Бу 21 ёшли футболчи учун Примерадаги дебют ўйин бўлди.

Шунингдек, 82-дақиқада майдонга тушган «Реал»нинг янги футболчиси Браим Диас ҳам Ла Лигадаги дебютини нишонлади.

Бундан ташқари, Федерико Вальверде Примерада илк бора асосий таркибда майдонга чиқди. Унгача 20 ёшли уругвайлик футболчи тўрт марта захирадан ўйинга қўшилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz