Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Петр Чех мавсум сўнггида фаолиятини якунлашини маълум қилди.
«Бу профессионал футболчи сифатидаги 20-мавсумим. Мавсум сўнггида фаолиятимни якунлашни эълон қилишимни айтиш фурсати етди. АПЛдаги 15 мавсум давомида ютиш мумкин бўлган барча совринни қўлга киритдим.
«Арсенал»да жон-жаҳдим билан ишлашда давом этаман. Умид қиламанки, биз яна бир совринга эга чиқа оламиз. Кўрамиз, ҳаёт менга майдондан ташқарида нималар тайёрлаб қўйган экан», – дея ёзади Чех ўз твиттерида.
Чех 1999 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, 2004 йилда 10,3 миллион евро эвазига «Ренн»дан «Челси»га ўтганди. Лондонликлар сафида 494та расмий ўйин ўтказган чехиялик посбон 2015 йилда «Арсенал»га сафига қўшилганди.
Чехия терма жамоасида эса 124та ўйин ўтказиб, бу борада миллий рекордчи ҳисобланади.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20