Япония - Ўзбекистон ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.
Эктор Купер: Эртага Осиёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши майдонга тушамиз. Биз фақат эртанги ўйин ҳақида эмас, плей-офф баҳси ҳақида ҳам ўйлаяпмиз. 1/8 финалда қайси рақибга қарши майдонга тушишимизнинг аҳамияти йўқ. Рақиб танлаш керак эмас.
Эртага фақат уч очко учун майдонга тушамиз. Мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш. Японияга қарши ўзимизни энг яхши ўйинимизни намойиш қилмоқчимиз.
Жавоҳир Сидиқов: Япония Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Тўғри, минимум вазифа бажарилди - плей-офф йўлланмаси қўлга киритилди. Энди эртанги ўйинда ҳам яхши ҳаракат қилиб, жамоамиз нималарга қодир эканини синовдан ўтказиб олмоқчимиз.
Эктор Купер: Албатта, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Аммо баъзи футболчиларга дам бериш режамиз ҳам бор. Чунки биз плей-офф ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Миср терма жамоасини бошқарганимда, Африка Кубогида жамоа яхши ўйнаган пайтда таркибдаги футболчиларга дам бермагандим.
Кейин ўша футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўша тажрибамдан келиб чиқиб, эртага таркибда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Қайси футболчиларга дам бериш борасида бугунги машғулотдан кейин бир тўхтамга келамиз.
Таркибда ўзгаришлар бўлиши Японияга қарши ўйинда бизга натижанинг аҳамияти йўқ дегани эмас. Албатта, биз уч очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳни юз фоизлик натижа билан тугатиш ниятимиз бор. Бир нарсани тушунишингизни истардим.
Плей-оффда кучсиз рақиб бўлмайди. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр бўлиш керак. Биз бош совринни қўлга киритиш мақсадида ушбу турнирга келганмиз. Шундай экан, ҳар қандай рақиб билан ўйнашга тайёрмиз.
Японияга қарши ўйинлардаги статистикамиз яхши эмас. Аммо бу статисканинг эртанги ўйин учун аҳамияти йўқ. Эртанги ўйин 90 дақиқадан иборат, битта ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин.
Натижага эришиш учун статистикадан келиб чиқиб иш қилинмайди. Биз Ўзбекистон терма жамоасида ҳаммасини бошидан бошлаганмиз. Умид қилиб қоламанки, ижобий натижага эришамиз.
Жавоҳир Сидиқов: Таркибдаги барча футболчиларнинг ўзига бўлган, жамоага бўлган ишончи юқори. Биз яхши кайфиятдамиз. Мен ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида Японияга қарши майдонга тушганман.
Ўша ўйинларнинг бирортасида ҳам мағлубиятга учрамаганмиз. Шундай экан, эртанги учрашувда ҳам миллий терма жамоа таркибида ғалаба учун майдонга тушамиз.
Эктор Купер: Японияни нимани эвазига ютишимиз мумкин? Бу ҳақида ўзим биладиган нарсаларни ҳозирги матбуот анжуманида айтиб ўтирмайман. Япония кучли жамоа. Аммо ҳар қандай кучли жамоани ҳам мағлубиятга учратиш мумкин. Биз шунга ҳаракат қиламиз.
Эртанги ўйинда муҳими ғалаба қозониш. Плей-оффни қайси шаҳарда ўтказишнинг аҳамияти йўқ. Бу иккинчи даражали масала. БААнинг барча шаҳарлари чиройли, барча меҳмонхоналарда шароит аъло даражда. Шу сабабли бу муҳим эмас. Муҳими ғалаба қозониш.
Манба: www.ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20