Қайднома

Қидирув

Осиё Кубоги-2019. Бугун гуруҳ ғолиблиги учун Японияга қарши майдонга тушамиз

Осиё Кубоги-2019. Бугун гуруҳ ғолиблиги учун Японияга қарши майдонга тушамиз

  17.01.2019 11:01
  0
  409
Осиё Кубоги-2019. Бугун гуруҳ ғолиблиги учун Японияга қарши майдонга тушамиз

Бугун Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади. Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимизга бугун Япония терма жамоаси рақиблик қилади. Мазкур учрашув гуруҳ ғолиби номини аниқлаб беради.

Икки турдан сўнг ҳар икки терма жамоа ҳисобида ҳам 6 очко бор. Тўплар нисбатига кўра Ўзбекистон гуруҳ етакчилигини қўлга олган. Вакилларимиз ўйинда оқ либосда ҳаракат қиладилар, японияликлар эса кўк либосда майдонга тушадилар.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:30 да бошланади. Ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Осиё Кубоги.

«F» гуруҳи. 3-тур.

Япония – Ўзбекистон

БАА. Ал Айн. «Ҳалифа бин Зайд» стадиони. 17:30. (Тошкентда 18:30).

Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулла Ҳасан Муҳаммад, Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Абдулла (барчаси БАА). 

Дарвоза ортида: Аммор Жунайбий (БАА), Али Сабаҳ Ад-Дай Ал-Қайсий (Ироқ)


Манба: www.olympic.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz