Қайднома

Қидирув

Шомуродов кутилганидек, гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин...

Шомуродов кутилганидек, гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин...

  19.01.2019 18:05
  0
  464
Шомуродов кутилганидек, гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин...

Осиё футбол Конфедерацияси ўзининг расмий сайтида Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси учун овоз бериш жараёнини ўтказмоқда. 10 нафар номзод орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор. У гуруҳ босқичидан ўрин олган 3та ўйинда рақиб дарвозасига 4та гол киритишга муваффақ бўлган. Айни пайтда Шомуродов Осиё Кубоги тўпурарлари рўйхатида қатарлик Ал Муоз Алидан кейин 2-ўринда бораётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси учун сўрновномада яна қуйидаги футболчилар номи келтирилган:   Салим Ал-Досарий (С.Арабистони)   Ал Муоз Али (Қатар)   Ашкан Дежага (Эрон)   Ясин Бахит (Иордания)   Нгуен Куанг Хай (Вьетнам)   Ким Мин Жай (Ж.Корея)   Муҳаннад Али (Ироқ)   Авер Мабил (Австралия)   Юто Нагатомо (Япония)   Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)   Айни пайтда сўровномада вьетнамлик Нгуен Куанг Хай етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда эронлик Ашкан Дежага бормоқда. Элдор Шомуродов эса берилган овозлар сони бўйича 3-ўринни эгаллаб турибди.   Қуйидаги ҳавола орқали ОФК сайтига ўтиб, ўз овозингизни беришингиз мумкин.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz