Қайднома

Қидирув

Заҳарханда раҳмат…

Заҳарханда раҳмат…

  20.01.2019 05:18
  0
  488
Заҳарханда раҳмат…

«Фулхэм» мухлиси Александр Митрович туфайли 855 фунт ютқазди ва футболчига кинояли ташаккур изҳор этди. Рождество байрамида озгина заҳархандалик... АПЛнинг нақ 5та иштирокчиси Англия кубогининг биринчи раундидаёқ қуйи дивизион вакилларига бас келолмай, курашдан четга чиқди. Омадсизлардан бири - «Фулхэм» ўз майдонида Англия футбол пирамидасида 4-ўринда турувчи Лига 2 қатнашчиси «Олдхэм»га ютқазди. Аслида ўйин лондонликлар учун хайрли тугаши ва ҳужумчи Александр Митрович бош қаҳрамонга айланиши керак эди. Бироқ 84-дақиқада захирадан майдонга тушган сербиялик футболчи бир неча лаҳзадан кейин пенальтини кўкка совурди. Агар у «Олдхэм» голкипери Даниэль Иверсенни доғда қолдиришни уддалаганида, «Фулхэм» ҳисобда олдинга чиқиб оларди ва катта эҳтимолки, 2:1 натижасини финал ҳуштаги янграшига қадар сақлаб қоларди. Бироқ...

Хуллас, қуйи дивизион вакили якунда ғалаба голини нишонлаб, Англия кубоги 1|16 финалига йўл олди. Табиийки, натижа «Фулхэм» мухлисларини қаттиқ ранжитди. Айниқса, букмекерлик идорасида севимли жамоаси ғалабасига пул тикиб, 855 фунт стерлинг ютқазган Жейми Блит ҳаммадан кўпроқ сиқилди, куюнди. Ҳар ҳолда, у ўйин тугаши ҳамоно «Инстаграм» тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали Митровичга кинояли «салом» йўллади: «Раҳмат, Александр. Фойдаланилмаган пенальти учун атиги 855 фунт...». Эътиборли томони, сербиялик ҳужумчи бунга дарҳол жавоб берди: «Дўстгинам, ҳеч қандай муаммосиз». Шунда Жейми вазиятни янада аниқлаштиришга уринди: «Мени тушунмадинг, шекилли, шунчаки, 855 фунт ютқазганимни билдирмоқчиман, холос». Митрович эса фанатни тинчлантирди: «Ҳа, ниятинингни билдим».
Ҳа, Митрович «Инстаграм»да чакки эмас, пенальти тепиш масаласида эса... Дейлик, серб ҳужумчиси янги йил арафасида ҳам ғалати ҳолатга тушганди. Ўшанда «Фулхэм» АПЛ доирасида «Хаддерсфилд»ни қабул қилганди: 82-дақиқа, ҳисоб 0:0 ва пенальти. 11 мертлик нуқтага биринчи бўлиб айнан Митрович яқинлашди, бироқ Абубакар Камара ундан тўпни олиб қўйди ва ўзи тепишни истади. Бундан ҳеч нарса чиқмади - франциялик футболчи гол уролмади. Шунга қарамай, «Фулхэм» якунда ғалаба қозонди - ҳал қилувчи голни 90+1-дақиқада айнан Митрович урди (ўйин ҳолатидан). Ноябрь ойида эса у Сербия ва Черногория терма жамоалари ўртасидаги ўйин (Европа Миллатлар Лигаси)да пенальтини машҳур Паненка услубида амалга ошириб, мақсадга эришолмади. Тўғри, ўша омадсизлиги унча оғриқли бўлмаганди. Биринчидан, Александр адашган ҳолатда серблар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, иккинчидан, кимдир у туфайли катта миқдорда пул ютқазгани йўқ. Ҳар ҳолда, Митрович кинояли раҳмат эшитмаганди...

И.РАҲИМОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz