Қайднома

Қидирув

Игнатий Нестеров: «Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади»

Игнатий Нестеров: «Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади»

  19.01.2019 21:54
  0
  363
Игнатий Нестеров: «Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг бўлади»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Австралияга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Таркибдаги барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам бирдек муҳим. Плей-оффда ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Рақибимиз кучли жамоа, аммо биз ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Қатар-2011да Австралиядан учралган мағлубиятни мен аллақачон эсдан чиқариб бўлганман. Бу ёқимсиз хотира, футболда хотиралар билан яшамасдан, олдинга қараб интилиш зарур. Бу сафарги ўйин биз учун ижобий натижа билан якунига етишига умид билдиряпман. Мақсадимиз кўп гол киритиш эмас, ҳар қандай ҳисобда бўлса ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш. Японияга қарши ўйин видеоёзувини биргаликда томоша қилдик, хатоларимизни кўриб чиқдик.

Очиғини айтадиган бўлсам, Японияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим бўлди. Австралияга қарши ўйин олдидан хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Энди мана шу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Сизни ишонтириб айтишим мумкинки, Австралияга қарши ўйинда майдонда ҳақиқий жанг кўрасиз», - дейди Нестеров.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz