Қайднома

Қидирув

Седрик Бакамбу Европага қайтадими?

Седрик Бакамбу Европага қайтадими?

  22.01.2019 16:29
  0
  319
Седрик Бакамбу Европага қайтадими?

Хитойнинг «Пекин Гуоан» клуби ҳужумчиси Седрик Бакамбу билан «Барселона» қизиқмоқда. Бу ҳақида Sport.es нашри маълумот берди.

Бакамбу «Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг талабларига мос келган футболчи бўлиб, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтира олади. 54 ёшли мутахассисга биринчи навбатда Испания чемпионатида ўйнаган тажрибали футболчи керак.

Каталонияликлар вакиллари «Пекин Гуоан» билан боғланишган, бироқ рад жавобини олишган. Улар 27 ёшли футболчининг ўзи клубга босим ўтказишига ишонмоқда.

Бакамбунинг хитойликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади. У Хитой чемпионатида энг кўп маош олувчи футболчиларнинг кучли учлигидан ўрин олган.

Седрик 2018 йилнинг бошида «Вильярреал»дан «Пекин Гуоан»га ўтган эди. Ўтган мавсум футболчи 23та ўйинда иштирок этиб 19та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz