Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос: «Шубҳалардан воз кечишимиз керак»

Серхио Рамос: «Шубҳалардан воз кечишимиз керак»

  22.01.2019 12:01
  0
  461
Серхио Рамос: «Шубҳалардан воз кечишимиз керак»

Мадриднинг «Реал» клуби етакчиси Серхио Рамос Мадрид автоном бирлашмасининг Siete Estrellas мукофотига эга бўлди. Совринни бирлашма президентидан қабул қилиб олган ҳимоячи шундан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Соврин ҳақида

«Бу алоҳида аҳамиятга эга мукофот, мени яхши кўришларини ҳис қиляпман. Ушбу совринни кўп йиллик меҳнатларим учун рағбат сифатида кўрдим».

100та голи ҳақида

«Голларни ишқибозлар юксак баҳолашади: биз, ҳимоячилар, одатда кам гол урамиз, аммо мен муҳим паллаларда рақиблар дарвозасини ишғол қилганман. Бундан хурсандман, зеро шу тариқа жамоамнинг совринлар ютишига ҳисса қўшганман. 100та тўп киритиш ўзим учун ҳам катта аҳамият касб этади, ушбу воқеани нишонлашга қарши эмасман».

Трансферлар ҳақида

«Ушбу мавзу юзасидан менга мурожаат қилманг - бундай масалаларда футболчиларнинг фикри ҳадеганда инобатга олинавермайди, ахир».

Жамоаси натижалари ҳақида

«Футболда натижалар муҳим, «Реал» учун иккита ўйинда дуранг қайд этиш ҳам инқирозни билдиришидан хабардормиз. Вазиятни ўнглашга астойдил интилиш, ҳаммани хотиржам қилиш учун ижобий кўрсаткичларга эришиш, энг аввало, «Бернабеу»да ишончли футбол намойиш этишимиз керак: стадион билан алоқани йўқотганимиз сабабли, рақибга ташаббусни бой бериб қўйяпмиз. Бу ўзимиз учун ҳам, ишқибозлар учун ҳам ёмон: биз ҳар доим уюшқоқликда тўп сурганмиз, кейинчалик ҳам шундай бўлиши лозим».

Жамоадаги муҳит ҳақида

«Келишмовчиликларга ўрин йўқ - ўзимизга зиён келтирадиган жимлик ва шубҳалардан воз кечишимиз даркор. Мавжуд муаммоларни ечишимиз керак, сўнгги кунларда айнан шу билан шуғулланяпмиз».

Иско ҳақида

«Бу жуда мураккаб ҳолат - ҳамма майдонга тушишни хоҳлайди, аммо қарорни мураббий чиқаради. Ҳар доим «тўққизлик» позициясида ўйнайдиганлар, дарвозабонлар ҳақида гапиришади... бу «Реал Мадрид». Матбуотга ҳар доим сабаб керак ва биз улар зерикиб қолмасликлари учун ёрдам беряпмиз».

А.Абдувалихўжаев тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz