Қайднома

Қидирув

ПРЕМЬЕР-ЛИГА 2018/19

Ҳозирча ПФЛни айбламай турайлик-чи...

Ҳозирча ПФЛни айбламай турайлик-чи...

  23.01.2019 02:44
  0
  356
Ҳозирча ПФЛни айбламай турайлик-чи...

ПФЛ яқинда янги мавсум режаларини эълон қилди. Асосий янгилик - Суперлига регламенти бироз ўзгартирилибди. Шахсий фикримча, «Олтин очко» қоидасининг бекор этилгани жуда ўринли. Ахир ўзингиз ўйланг, мавсум давомида жамоалар ўртасида ҳар бир очко учун аёвсиз кураш боради. Мисол учун, аввалги мавсум бир қатор клублар биринчи босқичдан сўнг ҳақли равишда қўлга киритилган очколарни йўқотди. Бу бироз адолатсизлик эмасми? Ҳа, тан олиш керак, икки босқичли чемпионат кўпчиликка ёқди, бироқ иштирокчиларнинг иккига бўлиниши хоҳлаймизми-йўқ, ўткинчи ўйинлар бўлишига йўл очди. Хусусан, биринчи босқичнинг якуний қисмида айрим учрашувлар натижаси ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги кўриниб қолди. Айтингчи, бундай ҳолатда ким ғалаба учун ўйнайди? Менимча, 3 даврани ўз ичига олган янги формат айнан «бекорчи ўйинлар»ни йўқотишга қаратилган чорадир. Шундай экан, бу борада ПФЛни айблаш ёки танқид қилиш ўринли эмас.

-----------------------------------------

Жавоҳир ЙЎЛДОШЕВ, Андижон шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz