Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз бугун Анталияда сўнгги назорат учрашувини ўтказади

Олимпиячиларимиз бугун Анталияда сўнгги назорат учрашувини ўтказади

  24.01.2019 10:16
  0
  474
Олимпиячиларимиз бугун Анталияда сўнгги назорат учрашувини ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Йиғин доирасида бир қатор назорат учрашувлари ўтказилди. Жумладан, Озарбайжоннинг "Кешла" (0:0), Румиянинг "Медиаш" (1:3) клублари билан ўйинлар бўлиб ўтди ва бу учрашувларда мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб олишди.

Бугун Анталиядаги сўнгги назорат учрашуви бўлиб ўтади. Вакилларимиз бугун Қозоғистоннинг "Тараз" клубига қарши майдонга тушишади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан эса 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Токио-2020 мусобақасига сербиялик Любинко Друлович тайёрлаши эълон қилинди. Друлович тез орада ўз режасини тақдим қилади ва ана ўша режа асосида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўради.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz