Кун сайин жиддийлашиб, кескинлашиб бораётган қитъа чемпионатининг «плей-офф» босқичига келиб, тақдирнинг кутилмаган ҳазиллари ҳам бўй кўрсата бошлади. Дейлик, якшанба кунги ўйинларнинг биринчисида гуруҳдан аранг чиққан вьетнамликлар ҳаттоки, Австралия термасидек кучли рақибни енгган иорданияликларга дуч келишди. Кутилганидек, дастлабки дақиқаларда араблар устунлик қилишди ва ҳисобни ҳам очишди. Лекин миттигина, толмас вьетнамликлар кейинчалик мувозанатни тенглаштирибгина қолмай, қўшимча бўлимларда ҳам муросали натижани сақлаб қолишди ва охир-оқибат, «лотерея»да иорданияликларга чипта «совға қилишди».
Тиришқоқлик борасида вьетнамликлардан асло қолишмайдиган таиландлик футболчилар ҳам Хитой термасига қарши беллашувда «сюрприз» улашишга яқин келишди. Аммо улар ҳисобни очишдию, иккинчи бўлимда мувозанатни йўқотиб, ўз дарвозаларидан 2та гол қўйиб юборишди. Тўғри, сўнгги дақиқаларда Хитой терма жамоаси вакиллари ўта таҳликали ҳужумлардан ҳимояланишга мажбур бўлишди. Бироқ Марчело Липпи кўрсатмалари қўл келди, чоғи, таиландликларга бошқа гол уриш имкониятини беришмади. Хуллас, нисбатан сокин ўйин ҳисоби - 1:2 ва Хитой термаси чорак финалда!
Эрон ва Уммон термалари ўртасидаги «жанг» бошидаёқ иккинчи жамоанинг аксарият мухлислари саломатлигига путур етгандир. Энди улар 3-дақиқада белгиланган пенальти ва уни муваффақиятли амалга оширолмаган Аҳмад Канони кўп эслашади. Қизиғи шундаки, ўша вазиятда Кано ортида турган Сардор Азмун жамоадоши Алиризо Бейранвандга зарба қайси томонга берилиши ҳақида ишора қилди ва ажабки, ...тўп худди у кўрсатган тарафга тепилди. Қўллари узунгина Бейранванд эса Азмун «буюрган» тарафга ташланиб, зарбани бартараф этди. Ким билади, агар ҳисобни араблар очишганида, ҳозир эронликлар аэропортда бўлишармиди?! Қисқаси, омад шу куни Карлуш Кейруш шогирдларига кулиб боқди ва улар нафақат ҳисобни очишди, балки пенальти борасида уммонликларга «мастер-класс» ўтаб, ишончли ғалаба билан кубок сари қадамни давом эттиришди.
ИОРДАНИЯ - ВЬЕТНАМ - 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0)
Пенальтилар бўйича - 2:4
20 январь. Дубай. Al Maktum стадиони.
Ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).
Голлар: Баха Абдул-Раҳмон (39) - Нгуенг Сонг Пуонг (51).
Иордания: Амир Шафий, Анас Бани Ёсин, Тариқ Ҳаттоб, Салим ал Ажалин, Фирас Шелбайеҳ, Баха Абдул-Раҳмон, Мусо ал Таамарий (Аҳмад Эрсан, 98), Саид Мурён (Баха Файсал, 71), Ёсин ал Бахит (Эҳсон Ҳаддод, 98), Юсуф ал Равашдеҳ (Аҳмад Самир, 105}2), Халил Бани Аттияҳ.
Вьетнам: Данг Ван Лам, До Дуй Ман, Доан Ван Хаи, Кук Нгок Хаи, Буи Тиен Дунг, Нгуен Хой Хунг (Нгуен Ван Тоан, 96), Пан Ван Дук (Луонг Хуан
Труонг, 105}1), До Хунг Дун, Нгуен Тронг Хоанг (Тран Мин Вуонг, 117), Нгуен Канг Хаи, Нгуен Сонг Пуонг (Нгуен Тиен Лин, 77).
Огоҳлантиришлар: Халил Бани Аттияҳ (57) - Данг Ван Лам (120}3).
ТАИЛАНД - ХИТОЙ - 1:2 (0:1)
20 январь. Ал-Айн. Hazza bin Zayed стадиони.
Ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).
Голлар: Супачай Жаидед (31) - Сяо Жи (67), Гао Лин (71-пен.).
Таиланд: Сиварак Тедсунноен, Терафон Бунматан, Мика Чунуонсе, Чалермпонг Кердкае, Панса Хемвибун, Тристан До, Титипан Пуангчан, Чанатхип Сонгкрасин, Танабун Кесарат (Покхао Анан, 81),
Тирасил Дангда, Супачай Жаидед (Чананан Помбупха, 63).
Хитой: Ян Жунлинг, Лю Ян (Жин Жиндао, 64), Фэн Сяотин, Ши Ке, Чжан Линпэн, Ву Си (Жао Сюри, 82), Хао Жунмин, Чэн Жи, Ву Лэй, Гао Лин, Ю Дабао (Сяо Жи, 64).
Огоҳлантиришлар: Титипан Пуангчан (8), Танабун Кесарат (43), Супачай Жаидед (45) - Чжан Линпэн (34), Ву Си (35), Ши Ке (61), Жин Жиндао (88).
ЭРОН - УММОН - 2:0 (2:0)
20 январь. Абу-Даби. Muhammad bin Zayed стадиони.
Ҳакам: Сесар Рамос Паласуэлос (Мексика).
Голлар: Алиризо Жаҳонбахш (32), Ашкан Дежага (41-пен.).
Фойдаланилмаган пенальти: Аҳмад Кано (3, У.).
Эрон: Алиризо Бейранванд, Рамин Ризоян, Милад Муҳаммади, Муртазо Пуралиганжи, Мажид Ҳусайни, Ашкан Дежага (Саман Ҳаддос, 78), Омид Иброҳими, Воҳид Амири, Меҳди Тареми, Сардор Азмун (Маъсуд
Шожаи, 88), Алиризо Жаҳонбахш (Рўзбеҳ Чашми, 69).
Уммон: Файз ал Рушаидий, Саад Суҳайл, Али ал Бусайдий, Ҳолид ал Браикий, Муҳаммад ал Мусаламий, Аҳмад Кано (Муҳсин ал Ҳолдий, 81), Салоҳ ал Яҳё (Холид ал Ҳажрий, 46), Ҳариб ал Саъдий, Жамил ал Яҳмадий, Раид Иброҳим Солиҳ, Муҳсин ал Ғассаний (Муҳаммад ал Ғассаний, 88).
Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳусайни (2), Воҳид Амири (65) - Муҳаммад ал Мусаламий (59).
Япония - С.Арабистони, Австралия - Ўзбекистон ва БАА - Қирғизистон ўйинлари кеча ўтказилди
ТЎПУРАРЛАР
Ал Моаз Али (Қатар) - 7та
Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) - 4та
Виталий Люкс (Қирғизистон) - 3та
Сардор Азмун (Эрон) - 3та...
У.УМАРОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20