Қайднома

Қидирув

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркия ФФси мутасаддилари билан учрашишди

ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркия ФФси мутасаддилари билан учрашишди

  24.01.2019 11:22
  0
  454
ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркия ФФси мутасаддилари билан учрашишди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси футболи ривожланган мамлакатлар футбол федерациялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг тажрибасидан унумли фойдаланиш йўлида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, турли учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Отабек Имомов ва Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Туркияда мамлакат футбол федерацияси вице-президенти Сервет Ярдимчи ва бош котиб Кадир Кардаш билан учрашди. Учрашув давомида Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, турк клубларини Тошкентга таклиф қилиш, мусобақаларни ўтказиш тартиби, маркетинг масалалари, мухлисларни стадионларга жалб қилиш, ўзбек футболчиларни Туркия клубларида тўп суришлари бўйича музокаралар ўтказилди.
Бугун Туркия клублари базаларига ташриф буюриш кўзда тутилган. У ерда клублар инфратузилмалари, стадионлар, майдонлар ҳолати билан яқиндан танишиб,  клубларда маркетинг масалалари қандай йўлга қўйилганини ўрганиб чиқиш режалаштирилган.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz