Қайднома

Қидирув

“Челси” финалга йўл олди, энди улар “Сити” билан ўйнайди

“Челси” финалга йўл олди, энди улар “Сити” билан ўйнайди

  25.01.2019 15:15
  0
  406
“Челси” финалга йўл олди, энди улар “Сити” билан ўйнайди

Кеча тунда Англия Лига кубогининг иккинчи финалчиси ҳам аниқланди. Бир кун аввал бўлиб ўтган ўйинда мусобақанинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” қуйи дивизион вакили “Бертон”ни жавоб учрашувида ҳам мағлубиятга учратиб, ярим финалда умумий 10-0 ҳисобида ғалабага эришган туманли альбиондаги илк жамоага айланганди. Улар финалда ярим финалнинг иккинчи ўйинида “Тоттенхэм”ни пенальтилар сериясида мағлуб этган “Челси” билан куч синашади.   Ҳамшаҳарларнинг дастлабки ўйинида Харри Кейннинг ягона голи “шпорлар”га ғалаба келтирганди. Бироқ, жавоб ўйинида “Тоттенхэм” кадрлар муаммосига дуч келди, Харри Кейн билан Дели Алли жароҳат олишган бўлса, Сон Хён Мин эса Осиё кубогида иштирок этмоқда. Қолаверса, кечаги ўйинда Маурисио Почеттино асосий дарвозабон Уго Льорисга дам беришга қарор қилди. Бу эса жамоа ўйинига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади.   Учрашув майдон эгаларининг кескин ҳужумлари билан бошланган бўлса-да, “шпорлар” қарийб ярим соат рақиб ҳужумларини бартараф этиб туришди. Аммо 27-дақиқага келиб Нголо Канте “Тоттенхэм” дарвозасини ишғол қилди ҳамда икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Бен Дэйвис жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Бу шундоқ ҳам муаммолар гирдобида қолган Почеттинони янада мушкул вазиятга солиб қўйди.   38-дақиқада Эден Азар “Челси”нинг устунлигини янада мустаҳкамлади. 2-0 ҳисоби эса “аристократлар”ни финалга олиб чиқарди. Аммо иккинчи бўлимда Фернандо Льоренте рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетди ва ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Бу билан у “испан футболчиси гол уришни унутиб қўйган”, дея ўзи томон отилаётган тақниқ тошларига муносиб жавоб берди. Шу тариқа учрашувнинг асосий вақти 2-1 ҳисоби билан тугади.   Бошқа турнирларда бўлганида бу натижа “Тоттенхэм”ни финалга олиб чиқарди, лекин Англия лига кубогида эмас. Бу мусобақада ғолиб рақибидан ҳар жабҳада устун чиқиши керак, шу жумладан киритилган ва ўтказиб юборилган голлар борасида ҳам. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенглашгач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Таъкидлаш керак, Лига кубогида икки ўйин натижасига кўра кучлар тенг келса, қўшимча вақт ўйналмайди.   Пенальтилар сериясида “Челси”дан Виллиан, Аспиликуэта, Жоржиньо ва Давид Луислар муваффақият қозонишган бўлса, “шпорлар”дан Эриксен ва Ламела мўлжалдан адашмади. Эрик Дайер тўпни юқорига тепиб юборган бўлса, Лукас Моуранинг зарбасини Кепа Аррисабалага бартараф этди ва учрашув қаҳрамонларидан бирига айланди.   Лига кубоги финали 24 февраль куни машҳур “Уэмбли” стадионида ўйналади. Афсуски унда ҳозирга келиб “Уэмбли”нинг мезбонига айланган “Тоттенхэм” иштирок этмайди. Хўш, “Манчестер Сити” кубокни ўз қўлида сақлаб қола оладими? Бу саволга жавобни 24 февраль оқшомида билиб оламиз.   Отабек Эшмаматов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz