Ёдингизда бўлса, 2018 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3610-сон қарори қабул қилинган ва унда тегишли масъул давлат ташкилотларига маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганди. Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футбол билан шуғулланиш учун маҳаллаларда зарур шарт-шароитлар яратиш каби мақсадларни кўзлаб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарори билан «Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланганди.
Умумий Қоидалар
Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
1) маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун бепул асосда доимий фойдаланиладиган ер майдонлари ажратиш;
2) хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий техник ҳамда молиявий жиҳатдан таъминлаш.
Давлат шериги ва хусусий шерикнинг футбол майдонларини ўзаро манфаатдорликда ташкил этиш бў-йича таклифлари давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади.
Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкалари ажратишга Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартиби татбиқ этилмайди.
Хусусий шерик таклифи
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади. Мазкур турдаги аризалар 20 кун мобайнида кўриб чиқилади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун мобайнида тушган аризани келишиш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинига юборади.
Тушган ариза ҳокимлик ва маҳалла фуқаролар йиғини билан келишилгандан сўнг, заруратга кўра, тегишли мулкий манфаатдор ташкилотларнинг ижобий хулосалари олингач, танлов комиссияси томонидан битим тузиш ҳақидаги таклиф ёзма равишда хусусий шерикка маълум қилинади.
Агар айни бир ҳудуддан икки ёки ундан ортиқ хусусий шерикка ижобий хулосалар берилган бўлса, улар орасидан энг мақбули холис гувоҳлар иштирокида «Энг яхши маҳалла ло-йиҳачиси», «Энг яхши мақбул лойиҳа эгаси» танлови орқали аниқланади.
Ариза беришда хатолик бўлса...
Ариза Низом талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.
Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.
Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Камчиликлар бартараф этилиб, такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.
Ер участкалари ажратиш тартиби
Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади. Туман (шаҳар) ҳокимлиги объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш масаласини қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда ҳал қилади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги қурилиш бош бошқармаларидан ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материаллар тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда:
маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Давергеодезкадастр» давлат корхонаси филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.
«Давергеодезкадастр» давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб, икки иш кунида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунинг-дек, хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.
Битим бекор Қилиниши ва тўхтатилиши
Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
томонларнинг ўзаро розилиги билан;
хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;
давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;
хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.
Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади. Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Давлат томонидан Қандай мажбуриятлар
бажарилиши керак?
Давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиш;
хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиш;
футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;
барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиш;
хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслик.
Давлат-хусусий шериклик тўҒрисидаги битим
Давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.
Мазкур битимда акс этиши лозим бўлган энг муҳим жиҳатлар қуйидагилардир:
Хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми; футбол майдонлари фойдаланишга топшириладиган ва ишга тушириладиган муддат; давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қў-йиладиган талаблар; давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари; давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби; футбол майдонларидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби; битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби ва бошқа масалалар.
Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.
Агар зарур бўлса, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим қоидаларини келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.
Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Тузилган битимларнинг ягона реестри ҳокимликлар томонидан юритилади.
Битим ўттиз йилгача бўлган муддатда имзоланади. Битим, агар унда бош-қача тартиб белгиланган бўлмаса, томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.
Битим томонларининг ҳуҚуҚлари ва мажбуриятлари
Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олиш;
битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолаш;
битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;
хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилиш;
битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этиш.
Хусусий шерикдаги ҳуҚуҚлар
Хусусий шерик:
давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этиш;
ер участкаларини, бўш ётган қаровсиз ер майдонларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланиш;
футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш;
турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этиш;
фойда олиш ва уни эркин тасарруф этиш;
битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Маҳалла ёшларини ҳам ўйнатинглар
Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради:
футбол майдонларида кун салқин пайтда тегишли маҳалла ёшларининг футбол билан бепул шуғулланишига шарт-шароитлар яратиб бериш;
футбол тўгараклари ташкил этилган тақдирда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари футбол билан шуғулланишларини ташкил этиш учун камида 3 йил давомида ушбу футбол тўгаракларига бепул асосида шуғулланишини белгилаш;
объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек, лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялашни таъминлаш.
Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб, хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.
Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригига қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Ўзининг ерида футбол майдонлари Қурганлар
Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тўғрисидаги лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ, деб топилган тақдирда давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида 7 кун ичида битим тузилади.
Давлат-хусусий шерикликнинг ушбу шаклида томонлар ўртасида тузилган битимга мувофиқ давлат шериги хусусий шерикка лойиҳани амалга оширишда имтиёзли кредитлар олишига ҳамда барча зарур таш-қи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши мумкин.
Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этади ҳамда фойда олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фаррухжон ФАЙЗИЕВ, ҳуқуқ магистри
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20