Қайднома

Қидирув

Неймар: «Келажагим хусусида дангал гапиролмайман»

Неймар: «Келажагим хусусида дангал гапиролмайман»

  29.01.2019 03:49
  0
  520
Неймар: «Келажагим хусусида дангал гапиролмайман»

Неймарнинг «Реал» сафига қўшилиши эҳтимоли каттами ёки яна «Барселона»да ўйнаш имконияти кўп? Бу каби саволлар барча-барчани бирдек қизиқтириши турган гап. Хўш, «ПСЖ»да етарлича гол ураётган ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўзи бу хусусда нима дейди? Canal ] журналистлари яқинда бразилияликни махсус суҳбатга чорлаб, келажагига доир саволларни ҳам ўртага ташлашди. Матбуот хабарларига таяниб айтсак, Неймарнинг ўзи «Барселона»га қайтиш илинжида Каталония клуби вакиллари билан нақ 5 марта алоқага чиққан эмиш. Бошқа бир манбада ёзилишича эса, бразилиялик биринчи рақамли юлдуз Сантьяго Соларининг чинакам инқилоб қилишига кўмаклашиш ниятида, яъни у «Реал» билан шартнома тузишга мойил, келажагини «Мад-рид»да кўрмоқда... Хуллас, Франция телеканали аввало, шунга ойдинлик киритмоқчи бўлди. Гап-сўзлар ва ҳақиқат

- Ҳа, менга дахлдор хабарлар, турли тахминлар ва гап-сўзлар кўпайиб кетди. Ҳақиқат шуки, ҳозирча бошқа клубга ўтиш-ўтмаслигим масаласида ҳеч нарса аниқ эмас. Шундай экан, келажагим хусусида дангал гапиролмайман. +ачонки, нимадир ойдинлашса, шундагина маълумот беришим мумкин. Ишонинг, агарда  қандайдир янгилик бўлса ва барчаси расмий характер касб этса, аввало, шахсан ўзим махсус баёнот билан чиқаман. Ҳозирча бундай аниқлик йўқ, демак, жим турганимиз маъқул.

Мутлақо ёлғон

- Ҳеч нарсага бепарво эмасман, ҳаммасидан хабарим бор. Демоқчиманки, Неймар шахси атрофида қандай сўзлар, фикрлар янграётганини билиб-сезиб турибман. Бошқача айтганда, ҳамма эшитаётган ўша яхши-ёмон хабарлар менинг қулоғимга ҳам етиб келяпти. Очиғи, охирги вақтларда матбуотчилар жуда кўп «ижод» қилишяпти. Ҳаммаси мутлақо ёлғон, соф уйдирма. Мисол учун, Янги йил байрами арафасида гиёҳванд модда истеъмол қилганимни ёзишди. Ҳаттоки, мени ошкора айблашди ҳам. Очиғи, буни тушунмадим. Шундай бемаъни ёлғон тарқатаётганлар билиб қўйишсин, мен намунали спортчиман. Ҳа, эҳтимол, бирозгина телбаворлигим бордир, аммо ўз фаолиятимни барбод қиладиган, ҳаётимни хавф остида қолдирадиган даражада аҳмоқ эмасман. Шунинг баробарида бу каби сўзлардан хурсанд бўламан қайсидир маънода. Зеро, одамлар мен ҳақимда тўхтамай гапиришяптими, демак, ҳамон чўққидаман, ҳамманинг эътиборидаман. Бу энг яхшилардан бири эканлигимдан далолатдир. Билганим шуки, вақт ўтиши билан улғаймоқдаман, ҳар жабҳада хотиржамликни сақлашни ўргандим, шунингдек, мулоҳазали йигитга айландим. Ўйлайманки, бундай хислатлар турли ҳолатларда тўғри йўл тутишимда асқотади.

Симуляция масаласи

- Якунланган мундиал воқеалари сабаб, обрўм анча тушганини тан оламан. Бироқ агар менинг иштирокимдаги ўйинларни диққат билан такроран кузатсангиз, аксарият вазиятларда чиндан ҳам, оёқларимга оғриқли зарбалар беришганига ишонч ҳосил қиласиз. Ҳозир рақибларнинг ўша қўполликларидан нечоғли азобланганимни ифодалаб беролмайман. Буни ҳис қилишни истаган киши майдонга тушиб, шундай зарбалардан татиб кўриши керак. +исқаси, Россияда атайин томоша кўрсатиш билан шуғулланганим йўқ. Ўз ўрнида, ҳимоячиларнинг менга муносабатларини, ўйин услубларини ҳам тушунаман. Улар шундай қаттиққўллик билан ҳаракатланишга мажбурлар. Чунки мени кучли таъқиб остига олмасалар, оқибати ёмон бўлишини яхши билишади. Зеро, майдонда жамоам манфаати йўлида ҳаммасига тайёрман. Ҳалигача ЖЧ-2018да рўй берган ҳолатларни муҳокама қилишда давом этишяпти. Нега? Чунки айтганимдек, ҳамиша эътибор марказидаман. Бас, шундай экан, сиқилишимга ҳожат йўқ. Умуман, менга боғлиқ барча хабарлар доимо «кўпиртирилади» - салбийлари ҳам, ижобийлари ҳам.

Франция футболи

- Янги мамлакат футболига мослашиш жараёни ортиқча қийинчилик туғдиргани йўқ. Ҳар ҳолда, ўзим ўйлагандан ҳам осонроқ кўникдим. Лекин бу Лига 1да рақобат пастлигини англатмайди. +ийналмаганимнинг асосий сабаби шуки, Франция элит дивизиони ва Испания Ла-лигаси ўртасида ўхшашликлар етарли. Тўғри, янги шаҳарга, бу ердаги турмуш тарзига мослашиб олишимга маълум вақт кетди, бунда ҳаттоки, бироз хавотирга ҳам тушдим... Муҳими, ҳозир ҳаммаси ортда қолди, Францияда ўзимни худди уйдагидек ҳис қиляпман.

Томас Тухель билан муносабат

- Мураббий билан ўртамизда дўстона муносабат шаклланди. Тухелга катта ҳурмат билан ёндашаман, ўйлайманки, у ҳам менга беписанд эмас. Оддий айтганда, иш жараёнида Томасга мураббий сифатида ҳурмат билан қарайман, дилдан гаплашиш эҳтиёжи туғилганида эса, чинакам дўстларга айланамиз. Ишонинг,  футболчи ўз мураббийига тўлиқ ишонса, майдонда борини беради. Жамоам ғалаба қозониши учун қўлимдан келганича ҳаракат қиляпманми, демак, Тухелга тўлиқ ишонаман.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz