Қайднома

Қидирув

Танқид ортиқча, мақтов ҳам...

Танқид ортиқча, мақтов ҳам...

  30.01.2019 01:24
  0
  848
Танқид ортиқча, мақтов ҳам...

Донолар айтганларидек, эгри ўтирсангиз ҳам, тўғри сўзлашингиз керак. Мана, барчамиз миллий жамоамизнинг Осиё кубогидаги иштирокини кучли ҳаяжон билан кузатдик. Ҳа, натижа биз кутганчалик бўлмади, аммо тан олайлик, ўйин сифати чакки эмас. Демоқчиманки, Эктор Куперни кескин танқид остига олиш ярамайди. Шунинг баробарида уни кўкларга кўтариш, мақтовларга кўмишдан ҳам тийилишимиз керак. Факт шуки, аргентиналик мутахассис қисқа вақтда терма жамоамизни боши берк кўчадан ортга қайтарди. Жамоамизнинг 2 йилча олдинги ҳолатини бир эсланг, футболчиларимиз ҳаммани ўтмас арра каби қийнаб юборишмаганмиди? Дейлик, ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида нечта гол ургандик? Мана, бош жамоамиз боши берк кўчадан қайрилди, энди ЖЧ-2022 саралаши бошланишига қадар равон йўлга тушиб олса, бас. Унутмайликки, ҳар бир ноўрин танқид ёки мақтов Эктор Куперни чалғитиши ва бу жамоамимзга акс таъсир қилиши мумкин.

---------------------------------------------------------

Юнусхон АСҚАРОВ, Косонсой шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz