Қайднома

Қидирув

Ҳамдардлик нишонаси

Ҳамдардлик нишонаси

  31.01.2019 00:40
  0
  489
Ҳамдардлик нишонаси

Кристиан Тельо ўз голини жамоадошининг отасига бағишлаб, кўпчиликнинг алоҳида ҳурматига сазовор бўлди. Гап шундаки, у «Бетис» ва «Жирона» ўйини бошланишига бир неча дақиқа қолганида ҳаётдан кўз юмганди. Испания Примероси 20-туридан ўрин олган мазкур учрашувнинг ўзи нисбатан қувноқ тус олди. Ҳар ҳолда, жамоалар мухлисларга 5та гол тортиқ этишди, шунинг баробарида «интрига» ҳавоси яққол сезилиб турди. Қолаверса, натижа ҳар икки томон учун муҳим аҳамият касб этарди. Чунки ғалаба қозонган жамоа еврокубоклар зонасига яқинлашарди, мағлуб клуб эса турнир жадвалининг иккинчи ярмига суриларди. Якунда «Бетис» 3 очко олди ва «Жирона» ортга чекинди... Учрашув ажойиб сценарий остида кечди - «Бетис» ғалабани ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 4-дақиқасида ўз томонига оғдирди. Хуллас, Серхио Каналес пенальтидан унумли фойдаланиб, мезбонларнинг 3:2 ҳисобида устун келишларини таъминлади. Бироқ ўйиннинг асосий воқелиги бу эмас. Энг эътиборли ҳолат 12-дақиқада кузатилди: «Барселона» тарбияланувчиси саналган Кристиан Тельо жарима нуқтасидан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди ва голни ўзгача сокинлик билан нишонлади. Тўғрироғи, у «Сидней» ёзуви туширилган 12-рақамли футболкани юқори кўтарди. Тельо шу тариқа жамоадоши - ҳимоячи Сидней Решелага ҳамдардлик изҳор қилди. Унинг отаси айнан ўйин арафасида бу ёруғ дунёни тарк этганди. Табиийки, «Бетис» бош мураббийи Кике Сентьен қайғуга чўмган бразилияликни асосий таркибга қўшмаган ва унинг футболкасини Тельо олганди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz