Қайднома

Қидирув

Азиз Турғунбоев масаласидаги мурожаатлар бўйича ЎФА баёноти

Азиз Турғунбоев масаласидаги мурожаатлар бўйича ЎФА баёноти

  31.01.2019 15:27
  0
  930
Азиз Турғунбоев масаласидаги мурожаатлар бўйича ЎФА баёноти

Хабарингиз бор, айни кунларда футболчи Азиз Турғунбоевнинг қайси клубга тегишли эканлиги  масаласи долзарб бўлиб турибди.

Шу йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади.

Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”га оширилди. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлайди. Ушбу масала қонуний тарзда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда баъзи мухлислар томонидан Азиз Турғунбоев масаласи бўйича турли видеомурожаатлари эълон қилинмоқда. ЎФА бу видеомурожаатларни кўриб чиқди ва у ердаги мухлислар фикрини ҳурмат қилишини маълум қилади.

Шу билан бирга футболчининг трансфери билан боғлиқ ҳуқуқий масала видеомурожаатлар асосида эмас, қонуний йўл билан ҳал қилиниши кераклигини ҳам эслатиб ўтади.

Томонлар бир стол атрофида ўтириб, юзма-юз ҳолда футболчи ва унинг агенти иштирокида муҳокама олиб боришади. Агар бу масалада бирор клуб айбдор бўлиб чиқса, тегишли тартибда жазоланади. Агар айб футболчида бўлса, футболчи дисквалификация қилиниши мумкин.

Шундай экан, мазкур масала тегишли тартибда ҳал қилингунга қадар мухлислардан турли гап-сўзларга учмай, оқилона йўл тутишни ва ЎФАнинг якуний қарорини кутиш ҳамда ўша қарорни ҳурмат қилишни сўраб қоламиз.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz