Қайднома

Қидирув

Бугун Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади

Бугун Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади

  01.02.2019 15:13
  0
  459
Бугун Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади

Бугун 1 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган Осиё Кубоги мусобақасининг финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Финал учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Агар финалда Япония терма жамоаси ғалаба қозонадиган бўлса, улар ўз тарихларида 5-марта Осиё Кубоги ғолибига айланишади. Агар Қатар терма жамоаси ғалаба қозонса, улар биринчи марта Осиё Кубоги бош совринини қўлга киритишади.

ОСИЁ КУБОГИ, ФИНАЛ.

ЯПОНИЯ - ҚАТАР

Абу Даби, «Zayed Sports City Stadium»

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов

Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой). 

VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур), Кристофер Бит (Австралия).


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz