Қайднома

Қидирув

2009 йил бош юлдузлари ҳозирги кунда (фотогалерея)

2009 йил бош юлдузлари ҳозирги кунда (фотогалерея)

  04.02.2019 08:41
  0
  928
2009 йил бош юлдузлари ҳозирги кунда (фотогалерея)

«Янги Зидан», Виктория Бони йигити ва АПЛнинг энг қимматбаҳо футболчиси - 2009 йилги мавсум қаҳрамонлари. Мана, орадан нақ 10 йил ўтибди, улар ҳозир қаерда?

Ўша вақтдаги асосий футбол воқеликларини бирров эсласак, «Шахтёр» (Донецк) тарихда охирги марта ўтказилган УЕФА кубоги турнирида ғалаба қозонган, Лионель Месси илк бора «Олтин тўп» лауреатига айланган, «МЮ» эса Криштиану Роналду ёрдамида Англия чемпионатида қаторасига 3-марта ғалаба нашидасини сурганди.

Хўш, 2009 йилги мавсумнинг бошқа қаҳрамонларини ҳам эслайсизми? Табиийки, мухлислар қайсидир ўйинчи ёки жамоани тез-тез қўмсаб туришади. Ўйлаймизки, Sport24 сайтининг қуйидаги фотожамланмаси яқин ўтмишни кўп эслайдиганларга манзур келади.

Зеро, бунда 2009 йил қаҳрамонлари мужассам: улар ўшанда қандай кўринишган ва ҳозир нима билан маш-ғуллар?

ВЕЛЛИТОН (Бразилия)

2009 йил: Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари ва кумуш медаль эгаси, «Спартак» (Москва) етакчиларидан бири, машҳур Виктория Бонининг йигити.

2019 йил: «Ал-Шаржа» ҳужумчиси. Охирги йилларда алкоголь билан боғлиқ муаммоларга учраган бразилиялик БАА миллий чемпионатида яхшигина самарадорлик қайд этяпти: 13та ўйинда 15та гол.

Владимир БИСТРОВ (Россия)

2009 йил: Россия Премьер-лигаси тарихидаги энг можароли трансфер сабабчиси, чемпионатнинг бронза медали совриндори, «Зенит» етакчиларидан бири (мавсумда 10та гол урганди).

2019 йил: ишсиз. Владимир яқинда тунги клубга киришда юзига тарсаки қабул қилди.

Артём МИЛЕВСКИЙ (Украина)

2009 йил: Украина чемпиони ва мамлакат суперкубоги эгаси, УЕФА кубоги ярим финалчиси. Артём Киев «Динамо»си сафида ЧЛда 6та гол урганди (турнирдаги 3-яхши кўрсаткич).

2019 йил: «Динамо-Брест» ҳужумчиси. Беларусь чемпионатига қайтган ҳужумчи умуман гол уролмаяпти ва трансфер нархи нақ 55 баравар пасайди (11 млн. евродан 200 минг еврога).

Николя АНЕЛЬКА (Франция)

2009 йил: АПЛнинг энг яхши тўпурари, Англия кубоги ва суперкубоги соҳиби, «Челси»нинг етакчи ҳужумчиларидан бири.

2019 йил: «Лилль» ёшлар жамоаси мураббийи. Николя янги соҳага ўз юртида сокингина қадам ташламоқда.

РОБИНЬО (Бразилия)

2009 йил: АПЛ тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи. «Манчестер Сити» унинг учун «Реал»га 43 млн. евро тўлаганди.

2019 йил: Туркиянинг «Истанбул» клуби вакили. Робиньо бунга қадар «Сивасспор»да ўйнади ва янги жамоа сафига 2 млн. евро эвазига ўтди.

Йоанн ГУРКЮФФ (Франция)

2009 йил: «Янги Зидан» - Франция чемпиони. «Бордо» шарафини ҳимоя қилган футболчи ҳаттоки, «Олтин тўп»га даъвогар бўлганди.

2019 йил: «Дижон» аъзоси. Йоанн Лига 1 аутсайдери сафида захира ўриндиғини «иситиш» билан чекланмоқда.

Ройстон ДРЕНТЕ (Голландия)

2009 йил: «Реал» ихтиёридаги асосий иқтидорлардан бири ва Голландия футболининг бош умиди.

2019 йил: «Спарта» (Роттердам) ўйинчиси. Дренте бунга қадар 2 йилча футболдан четга чиқиб, хонандалик билан шуғулланди.

Луис ФАБИАНО (Бразилия)

2009 йил: Бразилиянинг энг яхши футболчиси, «Олтин тўп» совринига яққол даъвогар. Фабиано ўша мавсум «Севилья» сафида Испания чемпионати бронза медалига эга чиққан ва юлдузларга тўла «Милан» билан шартнома тузишга яқин келганди.

2019 йил: ишсиз ва клубсиз. Фабиано ўтган йилнинг февраль ойидан буён ўйнамаётган бўлсада, фаолиятини ҳали якунлагани йўқ.

ГРАФИТЕ (Бразилия)

2009 йил: Германия Бундеслигаси тўпурари ва энг яхши футболчиси. «Вольфсбург»нинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган Графите ЧЛда ЦСКАга қарши учрашувда «хет-трик»ка эришиб, Игорь Акинфеевни роса ранжитганди.

2019 йил: ишсиз. Графите футболчилик фаолиятига ўтган йили нуқта қўйди. У охирги мавсумда «Санта-Крус»ни Бразилия «С» сериясига тушиб кетишдан қутқаролмади.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz