Бир қатор манбалар асосида олиб борган изланишларимизга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси шу пайтга қадар жами 275та ўйин ўтказган. Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг таъкидлашича, жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги доирасидаги ўйинларгина расмий мақомга эга. Осиё ўйинлари, «Мердека» кубоги, Марказий Осиё кубоги ва бошқа турнирлардаги баҳслар ўртоқлик мақомига эга. Бундан ташқари, ФИФА реестрига кириш учун ўйинлар статусига бўлган талаблар ҳам оширилган.
Австралияга қарши ўйин миллий жамоамизнинг 150-расмий учрашуви бўлди. «Кенгурулар» билан илк марта дуранг қайд этган вакилларимиз 2019 йил бошига келиб бутун жаҳон бўйлаб 54та термага қарши ўйнаб чиққан. 150та расмий ўйиннинг 94таси жаҳон чемпионатлари саралаши, 28таси Осиё кубоги саралаши, қолган 28таси Осиё кубоги финал босқичига тўғри келади. Умумий тўплар нисбати: 177-95. Юбилей 50-, 100-, 150-ўйинлар Осиё кубоги финал турнирларига тўғри келмоқда. КОНМЕБОЛ, яъни Жанубий Америка вакиллари билан 2018 йилга қадар терма жамоалар даражасида ўйнаб кўрмагандик. Бу конфедерацияда атиги 10та давлат бўлиб, уларнинг энг кучсизи ҳисобланадиган Боливия ва Венесуэла ҳам бир пайтлари биз учун «қўл етмас чўққилар» эди. Ўзбек футболида ислоҳотлар бошланганига ҳеч қанча бўлмасдан, футболимиздаги бу бўшлиқ ҳам тўлдирилди. Уругвай термаси ЖЧ-2018 саралаш босқичида Бразилиядан кейин 2-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, жаҳон чемпиони билан ўзаро ўйнашдан аввал 53та жамоа бизга рақиблик қилди, термамиз ФИФАга аъзо бўлганидан буён 23,5 йил вақт ўтди.
Осиё футбол конфедерациясига 46та мамлакат аъзо бўлса, улардан 34таси билан ўзаро ўйнаганмиз. Афғонистон, Покистон, Бутан каби термалар билан ҳозирча ўзаро дуч келмаганмиз. Шунингдек, Осиё қитъасидан бўлмаган 20та мамлакат билан учрашганмиз. Энг кўп ўйин ўтказган рақибларимиз - Жанубий Корея ва БАА термалари. Бу жамоалар билан 16 марта тўқнаш келганмиз. Ундан кейинги ўринларда Қатар (15та), Хитой ва Иордания (12та) боришмоқда. Бошқа қитъа вакиллари орасида Озарбайжон билан энг кўп ўйин ўтказганмиз - 9та. 2014 йил 20 августда Бокудаги 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг қардош озарлар билан бошқа ўйин ўтказмаганмиз. 100 фоизли ғалабалар ҳақида сўзлайдиган бўлсак, 15та термага қарши энг яхши натижага эгамиз. Хитой Тайпейини 7 марта, Қирғизистонни 6 марта, Малайзияни 5 марта, Яманни 4 марта ютганмиз. 54та рақибдан 14таси билан баҳсларда ғалаба қозона олмаганмиз. Улар орасида Австралия (3та), Украина, Арманистон, Нигерия (2тадан) биз учун узоқ йиллардан бери забт этилмас чўққи бўлиб келяпти. «Яшил қитъа» вакилларига қарши ўтган учала ўйинни ҳам БААлик ҳакамлар бошқаришган ва биз бирорта ҳам гол уролмаганмиз. Бундан ташқари, Жанубий Кореяга 11 марта, Эронга 10 марта, БААга 9 марта, Японияга 7 марта имкониятни бой берганмиз. Баҳрайн ва Иордания билан 5тадан баҳсда дуранг ўйнаганмиз. Бу ўзаро рақиблар орасидаги энг юқори кўрсаткичдир. Хитой Тайпейига 30та гол урган бўлсак, Австралия, Албания, Исроил, Черногория, Марокаш каби термалар дарвозасига йўл тополмаганмиз. Жанубий Кореядан 34та, Япониядан 30та, БААдан 24та гол ўтказиб юборганмиз.
Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари (2019 йил 25 январь ҳолатига кўра)
Терма жамоа Ў Ю Д М Т-Н Ғалаба
фоизи
ОФК
Австралия 4 0 1 3 0-9 0.00
Баҳрайн 11 4 5 2 15-8 36.36
Бангладеш 3 3 0 0 15-0 100.00
Камбоджа 2 2 0 0 10-1 100.00
Хитой 12 6 1 5 18-14 50.00
Хитой Тай. 7 7 0 0 30-1 100.00
Гонконг 7 4 3 0 10-3 57.14
Ҳиндистон 5 4 1 0 11-3 80.00
Индонезия 2 1 1 0 4-1 50.00
Эрон 12 1 1 10 2-15 8.33
Ироқ 7 4 2 1 7-4 57.14
Япония 11 1 3 7 10-30 9.09
Иордания 12 6 5 1 19-12 50.00
Қувайт 6 3 1 2 12-9 50.00
Қирғизистон 6 6 0 0 25-2 100.00
Ливан 6 4 2 0 8-1 66.67
Малайзия 5 5 0 0 19-2 100.00
Мўғулистон 2 2 0 0 23-1 100.00
КХДР 9 6 2 1 16-7 66.67
Уммон 6 2 0 4 9-9 33.33
Фаластин 3 3 0 0 7-0 100.00
Филиппин 2 2 0 0 6-1 100.00
Қатар 14 9 2 3 24-13 64.28
С.Арабистони 10 4 1 5 13-21 40.00
Сингапур 2 2 0 0 10-3 100.00
Ж.Корея 16 1 4 11 14-34 6.25
Шри-Ланка 1 1 0 0 6-0 100.00
Сурия 4 1 1 2 3-4 25.00
Тожикистон 8 4 3 1 16-8 50.00
Таиланд 8 3 0 5 15-18 37.50
Туркманистон 10 8 1 1 24-5 80.00
БАА 16 3 4 9 17-24 18.75
Вьетнам 2 2 0 0 6-1 100.00
Яман 4 4 0 0 10-2 100.00
УЕФА
Албания 1 0 0 1 0-1 0.00
Арманистон 2 0 0 2 1-5 0.00
Озарбайжон 9 2 3 4 10-11 22.22
Беларусь 2 0 1 1 3-4 0.00
Босния ва Г. 2 1 1 0 2-1 50.00
Грузия 1 0 1 0 2-2 0.00
Исроил 1 0 0 1 0-2 0.00
Латвия 1 1 0 0 3-0 100.00
Словакия 1 0 0 1 1-4 0.00
Украина 2 0 0 2 1-4 0.00
Эстония 2 0 2 0 3-3 0.00
Черногория 1 0 0 1 0-1 0.00
Қозоғистон 6 2 3 1 8-4 33.33
КАФ
Нигерия 2 0 0 2 2-4 0.00
Буркина-Фасо 1 1 0 0 1-0 100.00
Марокаш 1 0 0 1 0-2 0.00
Сенегал 1 0 1 0 1-1 0.00
КОНМЕБОЛ
Уругвай 1 0 0 1 0-3 0.00
КОНКАКАФ
Канада 1 0 0 1 1-2 0.00
ОкФК
Янги Зеландия 1 1 0 0 3-1 100.00
Жами 275 126 57 92 477-323 45.82
Фикрат тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20