Қайднома

Қидирув

ОК-2019: Рақамлар ва фактлар "тилга" кирганда

ОК-2019: Рақамлар ва фактлар "тилга" кирганда

  06.02.2019 04:55
  0
  761
ОК-2019: Рақамлар ва фактлар

УМУМИЙ МАЪЛУМОТ. Навбатдаги Осиё чем­пионати гуруҳ босқичларида 36та ва «плей-офф» раундларида 15та, жами 51та ўйин ўтказилди. Бу сафар 3-ўрин учун баҳс бекор қилинди. Эътиборли факт­лардан бири шуки, охирги 3та турнирдан буён амалдаги чемпион чорак финалдан сўнг ўз мақомини йўқотмоқда...

*** ОК-2019да жами 130та гол қайд этилди. Демакки, ўртача ҳисобда айтганда, мухлислар ҳар бир ўйинда 2,55тадан гол кўришди. Атиги 4та учрашувда икки томон дарвозаси ҳам дахлсиз қолди. Фаластин ва Яман терма жамоалари вакилларига чемпионатда гол қувончини туйиш насиб этгани йўқ.

*** Турнирда 5 нафар футболчи майдондан четлатилди. «Қизил»ларнинг нақ 3таси гуруҳ босқичи 1-тур баҳсларига тўғри келди.

*** Воҳид Амири (Эрон) ва Хироки Сакаи (Япония) 3тадан ўйинда сариқ карточка олишди - улар бу борада  етакчилар.

*** Энг кўп «сариқ» чемпион - Қатар термаси ҳисобида (13та). Сариқ карточка олиш бўйича кейинги ўринларга Япония (12та), КХДР, Таиланд ва Эрон (11та) миллий жамоалари жойлашди.

*** Турнир давомида 24та ҳолатда футболчилар сариқ карточкалар лимити ёки «қизил» туфайли кейинги ўйинни мажбуран ўтказиб юборишди. Хусусан, янги чемпион Қатар жамоасининг икки вакили (Абдулкарим Ҳасан ва Ассим Мадибо) чорак финал доирасида Ж.Корея термасига қарши кечган баҳсда майдонга тушмади. Абдулазиз Ҳатим ва Бассам ал Ровий эса БАА термаси билан бўлган ярим финал ўйинини шу сабаб четдан кузатишди.

*** Турнир ўйинларини стадионларда жами 644307 мухлис бевосита кузатиб борди. Бу ҳар бир ўйин ўртача ҳисобда 12633 томошабин йиққанини англатади. Таққослаш учун айтсак, 2015 йилги турнирда ўртача кўрсаткич 20303гатенг бўлганди.

*** ОК-2019 доирасидаги ўйинларни 27 нафар бош ҳакам бошқарди. Шулардан 13 нафари 17 марта пенальти белгилади. Хусусан, ҳамюртларимиз - Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташев ҳам «нуқта»га ишора қилишди.

*** Равшан Эрматов, Сесар Артуро Рамос (Мексика) ва Абдулло Ҳасан (БАА) 5тадан ўйинда бош ҳакам вазифасини бажариб, бу борада энг яхши натижага эришишди.

*** Турнирда 7та ўйинни тўлиқ майдонда ўтказган (жами 630 дақиқа) ягона футболчи - Акрам Афиф (Қатар). Агарда Бассам ал Ровий БАА термасига қарши кечган ярим финал учрашувида мажбуран «дам» олмаганида, бу борада Афифга шерик бўларди. Умуман, атиги 9 нафар футболчи 7та ўйинда қатнашди (Қатар термасидан 7 нафар ва Япония термасидан 2 нафар).

*** Турнирнинг бош тўпурари ал Моаз Али 1та гол уриш учун 68,5 дақиқа сарфлади. Элдор Шомуродовда бу кўрсаткич 67,8 дақиқани ташкил этди. БАА термаси ҳужумчиси Аҳмад Халил янада камроқ вақт сарфлади - 35,5 дақиқа.

*** Қатар футболи юлдузи Акрам Афиф жами 10та голга ассистентлик қилди. Гуруҳ босқичидан сўнг  унинг ҳисобида атиги 4та самарали узатма бор эди. Илк раунд­да Крис Икономидис (Австралия) ҳам 4та голга ҳаммуаллиф бўлди, аммо унинг кўрсаткичи ўзгармай қолди. Ўзбекистон терма жамоаси вакилларини олсак, Достон Ҳамдамов энг яхши натижага эришди - 2та самарали «пас». Ҳамюртимиз бу борада турнир иштирокчилари орасида 8-ўринни банд этди.

*** «Қуруқ» ўйинлар сони бўйича Саад ал Шиб (Қатар, 6та), Алиризо Бейранванд (Эрон, 5та) ва Шуичи Гонда (Япония, 4та) энг яхши натижага эришишди.

*** Дарвоза томон зарбалар сони (тўп тўсиб қолинган ҳолатлар ҳам инобатга олинган) бўйича энг яхши кўрсаткич Эрон термаси ҳужумчиси Сардор Азмунга тегишли - 24та уриниш. Унинг энг яқин таъқибчилари: Али Аҳмад Мабҳут (БАА) - 19та, Хванг Уи Жо (Ж.Корея) - 16та, Моҳаннад Али (Ироқ) - 15та, Меҳди Тареми (Эрон) - 14та. Худди шу жиҳатни терма жамоалар миқёсида таҳлил қилсак, чемпион атиги 5-яхши натижага эга: Эрон - 91та, Австралия - 89та, Япония - 81та, Ж.Корея - 78та, Қатар - 72та.

*** Узатмалар сони бўйича энг яхши кўрсаткич Ж.Корея терма жамоаси вакили Жунг Ву Йонгда - 495та. Ундан кейинги ўринларда Австралия ва япониялик футболчилар бор: Трент Сейнсбери (Австралия) - 446та, Мая Йошида (Япония) - 427та, Марк Миллигэн (Авс­тралия) - 425та, Милош Дегенек (Австралия) - 418та. Терма жамоаларнинг бу борадаги рейтингида шарқликлар устун: Ж.Корея - 3341та, Япония - 3302та, Австралия - 3021та, БАА - 2824та, Қатар - 2804та.

*** Аниқ зарбалар сони бўйича терма жамоалар қандай кетма-кетликда жойлашганига эътибор қаратинг: Япония - 32та, Австралия, Қатар - 31тадан, Эрон - 30та, Ж.Корея - 24та.

*** Бурчак зарбалари масаласида ҳам японлар олдинда: Япония - 40та, Австралия - 39та, Ж.Корея - 32та, БАА - 31та, Эрон, Уммон - 30тадан.

*** Японлар 7та ўйинда қатнашишди ва қоидабузарликлар сони айнан уларда кўпроқ: Япония - 113 марта, Эрон - 89 марта, Қатар - 82 марта, Хитой - 76 марта, Австралия - 65 марта.

Умумий статистика

Зарбалар сони: 1196

Аниқ зарбалар сони: 398

Узатмалар сони: 43491

Қоидабузарликлар сони: 1374

Бурчак зарбалари сони: 475

Сариқ карточкалар сони: 185

Икки жамоадан бири гол урмаган ўйинлар сони: 34

Факт. Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Осиё кубогида зафар қучган илк инсонга айланиш имкониятидан фойдаланолмади. Хуллас, турнирнинг 63 йиллик тарихида ҳеч ким бундай натижага эришмаган.

 

 

ОК-2019: 130та гол муаллифи

9та - ал Моаз Али (Қатар)

4тадан - Сардор Азмун (Эрон), Юя Осако (Япония), Али Мабҳут (БАА), Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)

3тадан - Меҳди Тареми (Эрон), Виталий Люкс (Қирғизистон)

2тадан - Авар Мабил (Австралия), Муҳаммад ал Ромайҳий (Баҳрайн), Аҳмад Халил (БАА), Нгуен Конг Пхуонг (Вьетнам), Моҳаннад Али (Ироқ), Хванг Уи Жо, Ким Мин Жае (Ж.Корея), Ҳилол ал Ҳалве (Ливан), Фаҳад ал Муваллад (С.Арабистони), Муҳсин ал Ғассаний (Уммон), Ву Лэй, Ю Дабао (Хитой), Ашкан Дежага (Эрон), Рицу Доан, Генки Харагучи (Япония), Бассам ал Ровий, Абдулазиз Ҳатим, Буалем Кукҳий (Қатар), Сунил Четри (Ҳиндистон)

1тадан - Апостолос Жианноу, Крис Икономидис, Жейми Макларен, Том Рогич (Австралия), Жамол Рашид (Баҳрайн), Ҳамис Исмоил, Халфан Муборак (БАА), Нгуен Куанг Хай, Нгок Хай (Вьетнам), Алаа Аббос, Али Аднан, Башар Ресан, Ҳумам Тариқ (Ироқ), Баха Абдулраҳмон, Мусо ал Таъмарий, Анас Бани Ёсин, Тариқ Ҳаттоб (Иордания), Хванг Хи Чан, Ким Жин Су (Ж.Корея), Парк Кванг Рйонг (КХДР), Ҳасан Матук, Феликс Мишель Мелки (Ливан), Салим ал Давсарий, Муҳаммад ал Фатил, Ҳусайн ал Мугаҳвий, Ҳаттан Баҳабрий (С.Арабистони), Умар ал Сомаҳ, Омар Ҳарбин (Сурия), Чанатхип Сонгкрасин, Супачаи Жаидед, Теерасил Дангда, Тнитипан Пуанг­чан (Таиланд), Арсланмурат Аманов, Алтимурат Аннадурдиев, Ахмет Атаев (Туркманистон), Муҳаммад ал Мусалламий, Аҳмад Кано (Уммон), Стефан Шрёк (Филиппин), Гао Лин, Ксиао Жи (Хитой), Карим Ансарифард, Саман Годдос, Алиризо Жаҳонбахш (Эрон), Такуми Минамино, Йошинори Муто, Цукаса Шиотани, Такехиро Томияцу (Япония), Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сиддиқов (Ўзбекистон), Акрам Афиф, Ҳасан ал Ҳайдос, Абдулкарим Ҳасан, Ҳамид Исмоил (Қатар), Аҳлиддин Исроилов, Мирлан Мурзаев, Турсунали Рустамов (Қирғизистон), Жеже Лалпекхлуа, Анирудх Тапа (Ҳиндистон)

Автоголлар: Павел Матьяш (Қирғизистон), Али Фаёз (Ироқ)

 

Ҳисоблар хилма-хиллиги

51та ўйинда 18 хил ҳисоб қайд этилди. Иордания - Вьетнам (1:1) ва Австралия - Ўзбекистон (0:0) баҳсларида ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланган бўлсада, улар статистикага дуранг сифатида киритилган.

0:1    ва 1:0 - 11 марта (21,56 фоиз)

2:0 ва 0:2 - 9 марта (17,64 фоиз)

0:3 - 5 марта (9,80 фоиз)

2:1 ва 1:2 - 5 марта (9,80 фоиз)

3:2 - 4 марта (7,84 фоиз)

0:0 - 4 марта (7,84 фоиз)

1:1 - 3 марта (5,88 фоиз)

3:1 ва 1:3 - 3 марта (5,88 фоиз)

4:0 ва 0:4 - 3 марта (5,88 фоиз)

4:1 ва 1:4 - 2 марта (3,92 фоиз)

5:0 - 1 марта (1,96 фоиз)

0:6 - 1 марта (1,96 фоиз)

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz