Ўзбекистон чемпиони тайёргарликнинг навбатдаги босқичи учун Туркияга жўнаб кетди. «Локомотив» 30 январь - 13 февраль кунларига мўлжалланган Анталия йиғинида 4та синов-назорат ўйинида қатнашади. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 4 февраль куни Москванинг «Динамо»си «темирйўлчилар» рақиби бўлди. Кейинги ўйин 6 февралга белгиланган. Рақиб - Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони «Астана». 9 февралда Украинанинг «Заря»си спарринг-рақиб вазифасини ўтаса, 12-санада «Олимпик» (Словения) билан куч синашилади.
«Локомотив» раҳбарияти мавсум олдидан таркибни кучли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда, албатта. Ўтган ҳафта хусусан, Арслонмурат Аманов билан келишувга эришилди. Осиё кубогида ажойиб ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Туркманистон термаси ярим ҳимоячиси мавсум-2018да «Бухоро» шарафини ҳимоя қилганди.
«Пахтакор»
«Шерлар»12 февраль куни ОЧЛ иккинчи саралаш босқичида Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасини қабул қилишади. Шу муносабат билан «Пахтакор»нинг уй учрашувлари учун аккредитация жараёни бошланди. Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, ОЧЛ ўйинини ёритишни хоҳлаган ОАВ 6 февралга қадар таҳририят номидан хат, ходимлар рўйхати ва фотосуратларини «Пахтакор» клуби электрон почтасига жўнатишлари керак.
«Навбаҳор»
Наманганликлар Қримда ташкиллаштирилган ўқув-машғулотлар йиғини доирасидаги сўнгги назорат баҳсини «Евпатория» жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона гол Игорь Голбан номига ёзилди.
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.
Захирадан майдонга тушганлар: Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Улуғбек Акназаров.
Хуллас, Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди. Кейинги йиғин 6-17 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади.
«Бунёдкор»
«Қалдирғочлар» янги мураббийлар штаби назорати остида янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўришмоқда. «Бунёдкор» билан шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар бошқа жамоаларга кетишгани сабаб, Вадим Абрамов олдида таркиб бўйича ўзига яраша муаммолар бор. Вадим Карленович мавжуд имкониятларга қараб, ҳозирда ёшлар жамоасидаги иқтидорли футболчиларга имконият бериб, уларнинг салоҳиятларини чамалаб кўрмоқда. «Бунёдкор» устози шунинг баробарида ўзи яхши биладиган тажрибали ўйинчиларни ҳам ёрдамга чақирмоқда. Хусусан, сўнгги 2 йилда «Бухоро» шарафини ҳимоя қилган Шавкат Саломов ва Азиз Ибрагимов катта эҳтимолки, янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлашади. Айтишларича, Вадим Абрамовнинг ўзи уларга аниқ таклиф билан чиққан. «Бунёдкор» назорат ўйинларига ҳам зўр бермоқда. Дейлик, 30 январь куни академия майдонида «Андижон» билан ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Абрамов унда икки бўлимда икки хил таркибдан фойдаланди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. «Бунёдкор» голларига Владислав Нуриев ва Санжар Рихсибоев муаллифлик қилишди. «Сурхон»га қарши кечган кейин ўйинда «Насаф»нинг собиқ ҳимоячиси Мақсуд Каримов «Бунёдкор» таркибида майдонга тушди. 2008-2018 йиллар оралиғида «аждарлар» сафида тўп сурган футболчи ўтган мавсум охирида клубдан кетишини маълум қилганди. Қозоғистоннинг «Қирон» клуби билан бўлган назорат учрашувида эса «қалдирғочлар» Азиз Ибрагимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди.
«Металлург»
Бекобод жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб боряпти. «Металлург» аввалги ҳафта ўқув-машғулотлар режасига киритилган иккинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафар Болгария иккинчи дивизиони иштирокчиси ЦСКА 1948 клуби рақиб вазифасини бажарди. Болгарларнинг маълум қилишларича, ушбу учрашув 2016 йили қайта тузилган ЦСКА 1948нинг янги тарихидаги илк халқаро «ўртоқлик» бўлди. Қизиқарли курашлар остида кечган ўйинда Болгария жамоаси Александр Александров томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
«Насаф»
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа Қаршида «Динамо» билан куч синашди. Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади.
«Насаф»: Умид Эргашев, Илҳом Алижонов, Одил Ҳамробеков, Ҳумоюн Муртазоев, Шароф Муҳиддинов, Дилшод Саитов, Бобур Давлатов, Ислом Рашидхонов, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Машҳур Муҳаммаджонов, Ислом Кенжабоев, Бобур Абдухолиқов, Дилшод Хушбаков, Отабек Комилжонов, Сардор Саъдуллаев, Худоёрхон Саъдуллаев.
«ҚизилҚум»
Навоий клуби ўз майдонида «Динамо»га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда Ҳамиджон Актамов шогирдлари 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. «Қизилқум»нинг 2та голига ҳам Артур Геворкян муаллифлик қилди.
«Қизилқум»: Евгений Черемисин, Файзулла Қамбаров, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Салим Мустафоев, Миржалол Қосимов, Алишер Саноев, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Элгужа Григалашвили, Мурод Бобожонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Суҳроб Ярашев, Ҳумоюн Абдуалимов, Бекзод Ғанижонов, Азиз Усмонов, Сардор Жаҳонов, Элдор Бойматов.
«Қизилқум» Суперлига клублари олдига қўйилган минимал талабларни биринчилардан бўлиб бажарди. Тўғри, жамоада футбол академияси масаласида муаммо бор эди. «Қизилқум» раҳбарияти буни Навоий вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан ҳамкорлик шартномаси тузиш воситасида ҳал қилди. Клуб стадиони майсаси эса ўтган йилиёқ қониқарли кўринишга келтирилганди. Айни пайт чимни яхши ҳолатда сақлаш учун техник чоралар кўрилмоқда. Стадионнинг ёритиш тизими ҳам минимал талабга мос келади. ПФЛ комиссияси бу борада якуний хулосани март ойига яқин тақдим этади. Унгача «Қизилқум» футболчилар ва мураббийларни ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин. Бунда ПФЛ томонидан тақдим этилган шартнома нусхасидан фойдаланилади.
Яна бир хабар шуки, «Қизилқум» ЎФА томонидан жиддий огоҳлантирилди. Гап шундаки, 2018 йилги мавсум якунига кўра, ОФК томонидан шубҳали сифатида кўрсатилган ўйинларнинг кўпида «Қизилқум» бор. Бу фактлар билан исботланмаган бўлса-да, рўйхатда битта клуб номининг қайта-қайта келиши хавотир уйғотиши турган гап. 2019 йили бу борада чора кўрилмаса ва аҳвол шу тахлит давом этса, ЎФА жамоага нисбатан жиддий санкциялар қўллашга мажбур бўлади.
«ҚўҚон-1912»
Нўъмон Ҳасанов жамоаси Фарғонада бошланган «Ҳоким кубоги» турнирида иштирок этмоқда. «Қўқон-1912» мусобақанинг 3-тури доирасида «Зафар» жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Суҳроб Бердиев, Шаҳбоз Эркинов, Темур Усмонов ва Носир Отақўзиев 2тадан гол уришди.
«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Аваз Маматхўжаев, Суҳроб Неъматов, Суҳроб Бердиев, Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Марко Милич, Шаҳбоз Эркинов, Иқбол Маликжонов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Темур Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Баҳодир Акрамов, Жамшид Ҳасанов, Носир Отақўзиев, Қувондиқ Рўзиев, Беҳруз Содиллаев.
АГМК
ОЧЛда дебют қилишга шайланаётган Олмалиқ клуби БААда давом этаётган ўқув-машғулотлар йиғинидан ўрин олган учинчи назорат ўйинини «Ал-Шаржа»га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Отабек Шукуров жамоаси дарвозасини Миржамол Қосимов ишғол қилди.
АГМК бунга қадар «Шабаб Ал Аҳли» (1:0) ва «Ал Дафра» (4:1) клубларини мағлубиятга учратганди.
Миржалол Қосимов жамоасига кейинги учрашувда БАА биринчи дивизиони турнир жадвалида 3-поғонада бораётган «Ал-Ҳамрияҳ» (Шаржа) рақиб бўлди. Бу сафар АГМК 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шаржа»га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушган футболчиларга бу сафар дам берилди. АГМК голларига эса Бобур Йўлдошев, Марко Зочевич ва Шаҳбоз Умаров муаллифлик қилишди.
«Андижон»
Суперлига дебютанти Тошкентда йиғин олиб бориш баробарида селекция ишларига катта эътибор қаратмоқда. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, «бургутлар» Руслан Мелзитдинов, Усмонали Исмоналиев, Бобур Омонов, Рўзимбой Аҳмедов ва Аброр Ҳусинов каби футболчилар билан келишувга эришишди. «Андижон» 9 январь куни бошлаган пойтахт йиғинини 7 февралгача давом эттиради. Йиғин якунигача бир нечта синов баҳси ўтказиш режалаштирилган. Охирги хабарларга кўра, «Андижон» сербиялик марказий ҳимоячи Радослав Алексич билан шартнома тузди. Ушбу футболчи 1986 йилнинг 6 март куни Босния ва Герцеговинада таваллуд топган. Бўйи - 190 см. Сўнгги жамоаси - «Радник» (Биелина). Алексич 2013|2014 йиллар мавсумида «Зриньски» клуби сафида Босния чемпиони бўлган. Ўшанда клуб таркибига чемпионатнинг иккинчи даврасида қўшилган Радослав 10та учрашувда тўлиқ 900 дақиқа ўйнаганди. 2017|2018 йиллар мавсумида эса «Крупа»нинг 28та учрашувида қатнашиб, Босния ва Герцеговина кубоги финалида иштирок этган, бироқ жамоаси ҳал қилувчи баҳсда «Железничар»га бас келолмаган - 0:6. Умуман, Алексич фаолияти давомида «Напредак», «Раднички» (Сербия), «Славия», «Зриньски», «Травник», «Крупа» ва «Радник» (Босния) клублари шарафини ҳимоя қилган.
«Машъал»
Айни пайт Муборакдаги стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Трибуналарга янги ўриндиқлар ўрнатиш бошлаб юборилди. Ёритиш тизими ҳам қайта кўздан кечириляпти. Шунингдек, кийиниш, ювиниш, ҳакамлар, назоратчи ва комиссар хоналари, ОАВ ходимлари учун мўлжалланган жойлар керакли жиҳозлар билан таъминланмоқда. «Машъал» футбол академияси ётоқхонаси, мураббийлар, ўқув ҳамда компьютер хоналари қайта таъмирланди. «Машъал»нинг ўзига келсак, жамоа «Шўртан»га қарши назорат учрашувида майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. «Машъал»нинг голи Баҳодир Муртазоев ҳисобига ёзилган бўлса, «Шўртан»дан Самандар Шодмонов ўзини кўрсатди.
«Шўртан» (бошланғич таркиб): Акмал Раҳимов, Акром Баҳромов, Жамол Отақулов, Ҳасанбой Эргашев, Олимжон Каримов, Холмурод Холмуродов, Сирожиддин Раҳматуллаев, Самандар Шодмонов, Маъруф Муродов, Бекзод Сувонов, Юсуф Бўриев.
«Машъал» (бошланғич таркиб): Асирбек Йўлдошев, Зафар Акрамов, Муҳаммад Тошпўлатов, Шаҳбоз Жўраев, Дониёр Умаров, Аҳрор Иноятов, Турсунмурод Ҳамдамов, Жонибек Мирақулов, Баҳодир Муртазоев, Маҳаммад Раҳимберганов, Ойбек Жўраев.
«Сурхон»
Термиз клуби ўз сафини тўлдиришда давом этмоқда. Дейлик, ўтган мавсум «Сурхон» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Убайдулло Холиқулов қадрдон жамоасига қайтди. Сербиялик моҳир ҳимоячи Дарко Станоевич ҳам жамоа ихтиёрида бўлиб турибди. Энг сўнгги янгиликлардан бири - бу «Локомотив» вакили Азиз Омоновнинг «Сурхон» таркибига қўшилгани.
«Динамо»
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Воҳид Шодиев айни пайт Самарқанд клуби кўригида бўлиб турибди. Аввалги мавсум «Машъал»да ўйнаган 32 ёшли футболчи «Динамо»нинг «Қизилқум»га қарши кечган учрашувида захирадан майдонга тушди. Натижага келсак, Даврон Файзиев бошқарувидаги «динамочилар» Санжар Баротов, Амиржон Сафаров ва Жасур Ашуров урган голлар эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Отабек Нарзуллаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Обид Ҳакимов, Бобур Қосимов, Дилмурод Каримов, Саиджамол Абдуллажонов, Темур Шарипов, Амиржон Сафаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Воҳид Шодиев, Санжар Баротов, Комил Шарофутдинов, Шерзод Жалилов, Миркомил Локаев, Жасур Ашуров.
«Динамо» шундан сўнг Қаршида «Насаф» билан куч синашди. Бу сафар ҳисоб очилмади - 0:0.
«Динамо»: Шоҳруҳ Раимов, Отабек Нарзуллаев, Акмал Холмуродов, Ҳакимхон Аъламхонов, Аваз Агалиев, Дилмурод Каримов, Обид Ҳакимов, Бобур Қосимов, Амиржон Сафаров, Санжар Баротов, Воҳид Шодиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Комил Шарофутдинов, Миркомил Локаев, Темур Шарипов, Жасур Ашуров, Далер Алмосжонов, Шерзод Жалилов.
«Динамо» 6 февралдан Тошкентда ўқув-машғулотларга киришади. 2 ҳафталик йиғин режасига назорат баҳслари киритилган, шунингдек, мураббийлар янги футболчиларни амалда синаб кўришади.
Ж.Бобохонов тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20