Европа Чемпионлар Лигасида «плей-офф»дан бошлаб VAR тизимидан фойдаланилади. Айни пайт УЕФА ҳакамлар қўмитасига раҳбарлик қилаётган Роберто Розетти La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида ушбу технология ҳақида гапириб ўтди. Маълумки, УЕФА раҳбари Александер Чеферин узоқ вақт видеотакрорларга қаршилигини яширмай келди. Лекин 2018 йилнинг кузида у ўз қарашларини ўзгартирди. ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида ҳакамлар томонидан қайд этилган қўпол хатолар бунда муҳим роль ўйнади. Шунингдек, италиялик Роберто Розетти ҳам бу борада ўз таъсирини ўтказди.
Номукаммаллик ҳаҚида
- Замонавий футбол анча тезлашди. Шу боис ҳам технологияларни татбиқ этиш вақти келди. Ўйиндан ташқари ҳолат ёки қўл билан гол уришдек вазиятларни энди қабул қилиб бўлмайди. Бироқ VARни ҳам мукаммал дейиш фикридан йироқман. Видеотакрорлар барча муаммони ҳал қилмайди. Худди майдондаги каби, монитор қаршисида ҳам инсонлар ўтиради ва уларнинг ҳам хатога йўл қўйиш эҳтимоли йўқ эмас. Муҳими, хатолар нисбатан камаяди. VAR айниқса, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда қўл келади.
ВаҚтнинг кетиши ҳаҚида
- Ўйин пайти жарима ва эркин зарбалар бериладиган вазиятларга, футболчи алмаштириш ёки аут ташлашга кўпроқ вақт сарфланади. Агар футболчи ва мураббийларга «Видеотакрор учун бир ярим дақиқа вақт кетади», десак рози бўлишадими? Мен икки дақиқа кетса ҳам эътироз билдирмасдим.
Ҳакамларнинг реакцияси ҳаҚида
- Бир куни италиялик ҳакамлардан фаолиятларидаги энг қўпол хатоларини эслашни сўрадим. Ушбу хатоларнинг 94 фоизини видеотакрорлар орқали тўғриласа бўларкан.
Ҳакамлар бригадалари ҳаҚида
- Энг асосийси, ҳакамлар бир хил тилда гаплашишлари керак. Бунинг учун инглиз тили бор. Лекин имкониятга қараб, ҳакамлар бир мамлакатдан бўлишини таъминлаяпмиз. Мисол учун, Роккида италиялик ҳакамлар гуруҳи бўлади.
Иш жойи ҳаҚида
- Ҳар бир бригадада жаҳон чемпионатидан фарқли ўлароқ, видеоҳакам ва унинг ёрдамчиси бўлади. Техник сабаблар туфайли марказлашган ишни йўлга қўйишнинг иложи йўқ. Шу боис ҳам VAR ҳар бир стадиондаги махсус жиҳозланган микроавтобусда бўлади.
Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20