Қайднома

Қидирув

ФАХРИМ (ФАХРИЯ)

ФАХРИМ (ФАХРИЯ)

  06.02.2019 13:13
  0
  676
ФАХРИМ (ФАХРИЯ)

Осиё кубоги-2019 ёмон таассурот қолдирмади: миллий жамоамизда ўйин ўзгарганини кўрдик, янги чемпион билан танишдик. Асосийси, футборлимиз фахри - Равшан Эрматов қалбимизга яна ва яна фахр туйғусини солди.

Равшан Эрматов жаҳонга таниш,

Футбол унга келтирмас ташвиш.

Ухлаб, ҳордиқ чиқарганда ҳам,

Кўрса керак футболдан-да туш.

        Жаҳон бўйлаб бўлди ягона,

        Дея олмас, ҳеч ким бегона.

        Тилин билиб турли миллатнинг

        Равшан тутар ўзини ошна.

Тилни билган, билади элни,

Тинчлик учун ташлайди қўлни.

Тенглик ёки мағлуб, ғолиблик,

Ҳеч бирига боғламас йўлни.

        Ютуқ кирар меҳнатдан қўлга,

        Вақтни тўғри қўйгандан йўлга.

        Қўполларнинг жазосин берар,

        Жароҳатчи кирмасдан тилга.

Юртбошим мудом раҳнамо,

Соҳаларда йўқдир муаммо.

Узатсакда кўкка етар қўл,

Қўшолмаймиз, лекин-у аммо.

        Балли сенга, Равшан Эрматим,

        Ютуғингла очибон бағрим.

        Қучгиси келар Эргашнинг,

        Фарзандим тенг, менингда фахрим.

Эргаш АТОЕВ, Қизилтепа тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz