Қайднома

Қидирув

Сотишни «Аякс»дан ўрганинг…

Сотишни «Аякс»дан ўрганинг…

  07.02.2019 05:30
  0
  372
Сотишни «Аякс»дан ўрганинг…

«АЯКС» КЛУБИНИНГ ТРАНСФЕРЛАР БОЗОРИДАГИ ҲАРАКАТЛАРИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ. Златан Ибрагимович, Уэсли Снейдер, Луис Суарес - шу 3 нафар футболчининг трансфериёқ Амстердам жамоасида харид қилиш ва сотиш ишлари тўғри йўлга қўйилганидан далолатдир. Football.ua сайти ижодкорлари «Аякс»нинг навбатдаги мегасавдосидан илҳомланиб, 21-асрда клуб томонидан амалга оширилган трансфер операцияларини алоҳида ўрганиб чиқишди. Умуман, «Аякс» - Голландиянинг энг совриндор клуби, шунингдек, энг қадимийларидан бири. Қолаверса, жамоа ўтган асрдаги ажойиб натижалари ўлароқ, кўплаб обрўли ташкилотлар ва манбалар томонидан 100 йилликнинг энг кучли клублари қаторига киритилган. Голландия гранди шунинг баробарида бутун дунёда самарали академияси билан ҳам шуҳрат қозонган.

 

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига таяниб айтсак, ҳар йили Европа мамлакатлари миллий чемпионатлари олий дивизионларида Амстердам клубининг чамаси 50 нафар тарбияланувчиси тўп суради. Асосийси, «Аякс» ҳар доим бу борадаги энг маҳсулдор жамоалар рейтингининг юқори поғоналаридан жой олади. Евроаренада жамоанинг юқори савияли тарбияланувчилари кўплигидан асло ҳайрон бўлмаслик керак. Бинобарин, Амстердамда ёшларга футболдан сабоқ беришнинг аниқ механизми йўлга қўйилган. «Аякс» даргоҳида шуғулланиб, кейинчалик дунё даражасидаги юлдузга айланган футболчилар сафи жуда-жуда узунлиги бежиз эмас. Йохан Кройфф, Марко ван Бастен, Франк Райкаард, Эдвин ван дер Сар, Деннис Бергкамп, Патрик Клюйверт, Рафаэль ван дер Варт - булар «Аякс» таълимини олган энг сара машҳурлар... Савияли «аяксчилар» рўйхати эса анча узун...

«Аякс»нинг яна бир катта ютуғи шуки, клуб раҳбарияти ҳеч қачон ўз футболчиларига ақлни шошириб қўядиган даражада катта баҳо қўймайди. Оддий айтганда, амстердамликлар иқтидорли йигитларни ортиқча «боғлаб» туриб, уларни «синдириш»га одатланишмаган. Шунинг учун энг йирик клублар вакиллари ҳам трансферлар бозорида «Аякс»га ўзгача ҳурмат билан қарашади. Ҳар ҳолда, Голландия гранди билан музокара олиб бориш нисбатан осон. Тўғри, раҳбарият келажаги порлоқ тарбияланувчиларини «писта пули»га сотмайди, албатта. Лекин голландлар ҳар қандай ҳолатда ҳам, футболчи хоҳишини биринчи ўринга қўядилар. Яқиндагина амалга оширилган трансфер ҳам бунга ёрқин мисолдир. Аслида «Аякс» Френки де Йонгни ёзгача ушлаб туриши ҳам мумкин эди. Қолаверса, Парижнинг «ПСЖ»си «Аякс»га ҳам, футболчининг ўзига ҳам «Барселона»га нисбатан кўпроқ пул таклиф қилганди. Шунга қарамай, амстердамликлар ёш иқтидорнинг хоҳишини инобатга олиб, уни Каталония грандига сотишди.

Алоҳида таъкидлаш керак, охирги вақтларда келишув суммаси футболчининг трансфер баҳосига мутлақо мувофиқ келмаяпти, негаки, клублар томонидан ўйинчиларга нореал нарх қўйилмоқда. Такрор бўлсада, айтиш керак, «Аякс»да ҳаммаси бошқача. Дейлик, амстердамликлар де Йонг трансферини 100-120 миллион еврога баҳолашгани йўқ, аксинча, унинг учун «Барселона»дан деярли трансфер суммасига мувофиқ пул оладиган бўлишди. Чунончи, Германиянинг transfermarkt.de сайти «Аякс» бағридаги иқтидор трансферини 65 миллион еврога баҳолаётганди. Албатта, бундай сиёсат - ёндашув ҳурмат уйғотмаслиги мумкин эмас. Яна бир факт шуки, де Йонг трансфери «Аякс» тарихидаги рекорд келишув бўлди.

Мавсум-2000|2001

Йеспер Гронкьяер («Челси»га) - 11,85 млн. евро

Гиорги Кинкладзе («Дерби Каунти»га) - 5 млн. евро

Франк Верлаат («Вердер»га) - 2,1 млн. евро

Мавсум-2001|2002

Шота Арвеладзе («Глазго Рейнжерс»га) - 4,5 млн. евро

Мавсум-2002|2003

-

Мавсум-2003|2004

Кристиан Киву («Рома»га) - 18 млн. евро

Энди ван дер Мейде («Интер»га) - 12 млн. евро

Мидо («Марсел»га) - 6 млн. евро

Андре Бергдельмо («Боруссия» Дортмундга) -  300 минг евро

Мавсум-2004|2005

Златан Ибрагимович («Ювентус»га) - 16 млн. евро

Йелле ван Дамме («Саутгемптон»га) - 3 млн. евро

Петри Пасанен («Вердер»га) - 750 минг евро

Мавсум-2005|2006

Рафаэль ван дер Варт («Гамбург»га) - 5,1 млн. евро

Уэсли Сонк («Боруссия» Менхенгладбахга) - 2,5 млн. евро

Юлиен Эскуде («Севилья»га) - 1,9 млн. евро

Богдан Лобонт («Фиорентина»га) - 1,5 млн. евро

Найжел де Йонг («Гамбург»га) - 1,5 млн. евро

Абубакари Якубу («Витесс»га) - 750 минг евро

Мавсум-2006|2007

Маркус Росенберг («Вердер»га) - 3 млн. евро

Ангелос Харестеас («Фейеноорд»га) - 2,5 млн. евро

Мауро Росалес («Ривер Плейт»га) - 1,8 млн. евро

Расмус Линдгрен («Гронинген»га) - 250 минг евро

Мавсум-2007|2008

Уэсли Снейдер («Реал»га) - 27 млн. евро

Райан Бабель («Ливерпул»га) - 17,25 млн. евро

Том де Мул («Севилья»га) - 5 млн. евро

Хедвигс Мадуро («Валенсия»га) - 2 млн. евро

Кеннет Перес (ПСВга) - 1 млн. евро

Мавсум-2008|2009

Клаас-Ян Хунтелаар («Реал»га) - 27 млн. евро

Жон Хейтинга («Атлетико»га) - 10 млн. евро

Николае Митя («Динамо» Бухарестга) - 350 минг евро

Мавсум-2009|2010

Томас Вермален («Арсенал»га) - 12 млн. евро

Мавсум-2010|2011

Луис Суарес («Ливерпул»га) - 26,5 млн. евро

Урби Эмануэлсон («Милан») - 2,5 млн. евро

Жеффри Сарпонг («Реал Сосьедад»га) - 200 минг евро

Мавсум-2011|2012

Мартен Стекеленбург («Рома»га) - 7,5 млн. евро

Деми де Зеув («Спартак» Москвага) - 6 млн. евро

Ян-Ари ван дер Хейден («Витесс»га) - 300 минг евро

Мавсум-2012|2013

Ян Вертонген («Тоттенхэм»га) - 12,5 млн. евро

Вурнон Анита («Ньюкасл»га) - 8,5 млн. евро

Грегори ван дер Виль («ПСЖ»га) - 8,5 млн. евро

Арас Озбилис («Кубан»га) - 3 млн. евро

Дарио Квитанич («Ницца») - 1,5 млн. евро

Исмоил Аиссати («Анталияспор»га) - 600 минг евро

Тео Янссен («Витесс»га) - 550 минг евро

Мавсум-2013|2014

Кристиан Эриксен («Тоттенхэм»га) - 13,5 млн. евро

Тоби Алдервейрелд («Атлетико»га) - 7 млн. евро

Дерк Бурригтер («Селтик»ка) - 2,5 млн. евро

Дико Копперс («Твенте»га) - 800 минг евро

Мавсум-2014|2015

Дэйли Блинд («МЮ»га) - 17,5 млн. евро

Сим де Йонг («Ньюкасл»га) - 8,7 млн. евро

Кеннет Вермеер («Фейеноорд»га) - 1 млн. евро

Данни Хесен («Гронинген»га) - 800 минг евро

Йоди Лукоки («Зволле»га) - 500 минг евро

Эйонг Эно («Стардарт»га) - 350 минг евро

Мавсум-2015|2016

Колбейнн Сигторссон («Нант»га) - 3 млн. евро

Рика Кишна («Лацио»га) - 3 млн. евро

Мавсум-2016|2017

Аркадиуш Милик («Наполи»га) - 32 млн. евро

Яспер Силлессен («Барселона»га) - 13 млн. евро

Ришедли Базур («Вольфсбург»га) - 12 млн. евро

Анвар ал Ғози («Лилл»га) - 7 млн. евро

Неманья Гудель («Теда»га) - 5,5 млн. евро

Виктор Фишер («Мидлсбро»га) - 5 млн. евро

Мике ван дер Хоорн («Суонси»га) - 2,5 млн. евро

Рикардо ван Рейн («Брюгге»га) - 1,8 млн. евро

Лукас Андерсен («Грассхоппер»га) - 1,5 млн. евро

Шеральдо Беккер («Адо Ден Хааг»га) - 200 минг евро

Мавсум-2017|2018

Давинсон Санчес («Тоттенхэм»га) - 40 млн. евро

Дэви Классен («Эвертон»га) - 27 млн. евро

Жайро Ридевальд («Кристал Пэлас»га) - 9 млн. евро

Кенни Тете («Лион»га) - 4 млн. евро

Ришайро Живкович («Остенде»га) - 1,2 млн. евро

Мавсум-2017|2018

Жастин Клюйверт («Рома»га) - 17,5 млн. евро

Мавсум-2018|2019

Френки де Йонг («Барселона»га) - 75 млн. евро

Максимилиан Вебер («Севилья»га) - 10 млн. евро

Football.ua ижодкорлари 21-асрда Голландия жамоаси томонидан сотилган барча футболчиларни яхлит рўйхатга жойлаш асносида шунча вақтда трансферлардан қанча топилганини ҳам ҳисоблаб чиқишди. Оддий математик амал ортидан юзага келган рақам - 602 900 000. Демак, «Аякс» янги минг йилликда футболчилар сотувидан деярли 603 миллион евро топган. Қойилмақом менежмент. Қолаверса, клубнинг яна бир трансфер «бомба»си узоқда эмас. Ҳар ҳолда, топ-клублар нигоҳи Маттейс де Лигтдан узилаётгани йўқ.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz