МАВСУМ-2017|2018ГА ДОИР АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР. Англиянинг Deloitte компанияси Европа клубларининг ўтган мавсумдаги даромади ҳақидаги йиллик баёнотни эълон қилди. Аввало, айтиш керак, ушбу гуруҳ жаҳондаги энг кучли 10та бренд рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди. Deloitte шу билан футбол мавзусида 22-марта чиқиш қилганини ҳам таъкидлаш жоиз. Хўш, навбатдаги рейтинг асосида қайси маълумотларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин?
Жадвални «Реал» бошқариб турибди. Испания грандининг ўтган мавсумдаги даромади 750,9 млн. еврониташкил этди (аввалгисидан 76 млн. евро кўп). «Реал» мавсум-2016|2017ни 674,6 млн., ундан олдингисини эса 620,1 млн. евролик даромад билан якунлаганди. Умуман олганда, «Қироллик клуби» мавсум-2014|2015дан буён илк марта фойда ҳисобига кўра, «МЮ» ва «Барселона»ни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди. Ўз навбатида, даромадини 690,4 млн. евро (42 «лимон» ўсиш)га етказган «Барселона» жадвалда 2-ўринни банд этди.
«Реал», «МЮ», «ПСЖ», «Бавария» ва «Ювентус» - булар кучли 5та лиганинг энг сердаромад клублари. Рейтингнинг юқори 20талигидан жой олган жамоаларнинг жами даромади 8,3 млрд. еврога тенг. Бу аввалги мавсум кўрсаткичига нисбатан 6 фоиз кўпдир.
«Реал» Deloitte рейтингида 12-марта 1-ўринни эгаллади - рекорд кўрсаткич. Ҳозирги ҳолатда «Мадрид»нинг айниқса, тижорат йўналишидаги улуши жуда юқори, бироқ Deloitte таҳлилчилари тахмин қилишга шошилмаяптилар. Ҳар ҳолда, Криштиану Роналдунинг «Ювентус»га қўйиб юборилгани даромад салмоғига ҳам таъсир этиши эҳтимоли йўқ эмас. Қисқаси, «Реал» кейинги рейтингдаёқ 1-ўриндан тушиши мумкин.
«МЮ»нинг даромади тобора пасаймоқда, лекин ҳаммаси у қадар ваҳимали эмас. Манчестер дружинаси мавсум-2015|2016да 689 млн. евро топган бўлса, кейинги ҳисоботда бу 676,3 «лимон»га тушганди. Энди эса «МЮ» рейтингда 3-ўринга сурилди (даромади миқдори - 666 млн. евро). «Қизил иблислар» бунга қадар рейтингда 2 марта пешқадамлик қилишганди. Мавсум-2014|2015да эса жамоа атиги 519,5 млн. евро билан чекланган эди.
Кучли 10таликда Англия клублари кўп - 6та, бироқ Испания жамоаларида улуш миқдори баланд. Эътибор қаратинг, «Реал» ва «Барселона»нинг жами улуши (1,441 млрд. евро) «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм»ники (1,372 млрд. евро)дан кўп.
«Ливерпуль» қаторасига 3 йил Deloitte рўйхатида 9-ўринни эгаллаганди. Мана, жамоанинг ЧЛ ва АПЛдаги натижалари яхшилангани рейтингга ҳам таъсир қилди - 7-поғона. «Қизиллар» бу сафар «Челси» ва «Арсенал»ни ортда қолдиришди. Янги ҳисоботга кўра, «Ливерпул»нинг улуши 513 млн. еврога тенг (жамоанинг энг юқори кўрсаткичи 424,2 млн. евро эди).
«Ювентус» махсус ҳисоб-китоб юритилаётганидан буён, яъни рейтинг тарихида илк бора кучли 10таликдан четда қолди. Умуман, энг сердаромад 20та клуб орасида Италиядан 4та вакил бор ва уларнинг умумий улуши 1,134 млрд. еврога тенг. Диққатга сазовор томони, «Милан» фойда миқдори бўйича «Эвертон»-дан орқада ва «Ньюкасл» ҳамда «Вест Хэм»дан бирозгина олдинда. «Россонерлар» бунга қадар 20таликка умуман киришмаганди.
Англиянинг нақ 13та жамоаси дастлабки 30таликдан жой олди. Ҳаттоки, «Брайтон» ҳам (29-ўрин, 157,4 млн. евро). Камтарин клубнинг улуши 9 йил ичида 135 млн. фунтга ошдики, бундай ўсиш Англия чемпионати телеҳуқуқларини сотиш ишларига боғлиқ.
Россиянинг энг сердаромад клуби - «Зенит». Питерликлар 167,8 млн. евро билан 25-ўринни эгаллашди. «Бешиктош», «Севилья», «Лион» ва «Бенфика» каби жамоалар «Зенит»дан орқада.
Европанинг энг сердаромад клублари
1. «Реал» - 750,9 млн. евро
2. «Барселона» - 690,4 млн. евро
3. «МЮ» - 666 млн. евро
4. «Бавария» - 629,2 млн. евро
5. «Манчестер Сити» - 568,4 млн. евро
6. «ПСЖ» - 541,7 млн. евро
7. «Ливерпуль» - 513,7 млн. евро
8. «Челси» - 505,7 млн. евро
9. «Арсенал» - 439,2 млн. евро
10. «Тоттенхэм» - 428,3 млн. евро
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20