Қайднома

Қидирув

Андижон вилояти ҳокими нима учун тақдирланганди?

Андижон вилояти ҳокими нима учун тақдирланганди?

  09.02.2019 10:20
  0
  733
Андижон вилояти ҳокими нима учун тақдирланганди?

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 2018 йил якунларига кўра, спорт соҳасидаги энг яхшиларни тақдирлаш мақсадида ўтказган “Миллий спорт мукофоти-2018” тақдирлаш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновни “Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофоти билан тақдирлаганди...   Нуфузли мукофотга айнан Андижон вилояти ҳокими лойиқ топилганлиги бежиз эмас. Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича кейинги йилларда вилоятдан етишиб чиққан спортчиларнинг мамлакат терма жамоалари таркибида халқаро майдонларда муваффақият қозонаётгани, Жаҳон чемпионатлари-ю, Олимпиада ўйинларида қатор совринларга эга бўлаётганлиги, ҳатто рекордлар ўрнатаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги мавзуимиз эса бевосита футбол ҳақида борар экан, андижонликлар бугунги кунда футболи билан ҳам фахрланишга арзийди.   Айнан Андижон вилояти ҳокимининг ташаббуси ва назорати, клуб бош директори Маъруфжон Абдусаломовнинг саъй-ҳаракатлари остида “Андижон” клуби янги мавсумга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Андижонга ташриф буюриб, бу ердаги аҳвол билан танишган ЎзПФЛ махсус вакилларининг хулосаси шундай.   Кичик муддатли танаффусдан кейин яна кучлилар сафига қайтган клуб ўз уй учрашувларини ўтказувчи “Соғлом авлод” стадионида айни пайтда кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Ўйингоҳ реконструкцияси учун 11 миллиард сўм сарфланиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунга келиб анча салмоқли иш кўлами бажариб бўлинди.   Биринчидан, ўйингоҳ чими тубдан янгиланмоқда. Аввалига эски майсалар олиб ташланди. Эндиликда стадион майдонини замонавий дренаж тизими орқали суғориш имконияти пайдо бўлди. Майдонга махсус мосламалар ўрнатилди, яна маълум ишлар бажарилгач, майдонга чим ётқизилади. Бизнинг шароитимизга мос келадиган, парваришга қараб тўрт фаслимизда ҳам “яшай” оладиган, қишин-ёзин яшил “либосини” кўз-кўз қилиб турадиган чим Голландиянинг Амстердам шаҳридан олиб келинмоқда. Клуб энг сифатли чим масаласида танлаб-танлаб Волгограднинг “Промостер спорт” компанияси билан мулоқотга киришди. “Кронагрупп” номли чим етиштирувчи ушбу компания Андижонга Голландияда етиштирувчи чимни тавсия этди. Россиялик мутахассислар шу пайтгача ўзларининг чими билан “Динамо” Минск, “Труд” (Ульяновск), “Астрахан”, “Волгар”, “Спартак” (Тамбов), “Нард” (Черкас), “Темп” (Волгоград), “Нижний Камск” каби стадионлар майсасини таъминлаган.   87160b3c-f029-4905-af8c-0f2db57d740b.jpg   Андижондаги стадион майдони чим ётқизизга тайёр холга келгач, Амстердамдан йўлга чиқадиган 7та юк машинаси 9 кун деганда 6620 км масофа босиб, Андижонга етиб келади. Россиялик мутахассислар чимни ётқизишгач, яна бир ой давомида Андижонда бўлиб, чимни парвариш қилиш йўлларини маҳаллий усталарга ўргатишади. Ваҳоланки, чим ётқизилгандан олти кун ўтиб, чим устида футбол ўйнаш имконияти яратилишини россиялик мутахассислар ваъда қилишмоқда. Хуллас, 120 000 АҚШ доллари эвазига мутахассислар 5 йилгача яхши ҳолатини сақлаб қолишига кафолат беришмоқда.   0b3fa762-a377-4d6e-b412-1774a37d8cc0.jpg   Кейинчалик замонавий майдон майсасини парвариш қилиш учун Россиянинг Краснодар шаҳридан 100 тонна “Торф” ўғитига буюртма берилган, 20 тоннаси келтирилди, 80 тоннаси бугун-эрта етказиб келинади. Шунингдек, яна 100 тонна маҳаллий “лолус” чириндиси ҳам тайёрлаб қўйилди.    edb49da4-830c-4260-ae1f-dbb8b97f1e5d.jpg   Иккинчидан, стадионга янги электрон реклама шитлари ва табло ўрнатилади. Шу мақсадда тез кунларда Хитойдан майдон четида жойлашадиган 180 метрли электрон реклама шитлари ва 11.30 х 7.20 м катталикдаги замонавий табло олиб келиниши бўйича масалалар ҳал этилган. Хитойнинг “Фоконооптоэлектроникс” компанияси томонидан тақдим этилаётган ушбу мосламалар андижонликларга 355 минг АҚШ долларига тушяпти. 8 йилга кафолатланаётган мосламаларнинг афзаллиги шундаки, табло 65620 хил рангда тобланади, 10 метрдан 250 метргача масофада бемалол кўриш имконини беради. Электрон реклама шити эса таблода акс этган лавҳани ҳам намойиш этишга мослаштирилганлиги билан бошқалардан ажралиб туради.   538cd7ac-afa5-4e9c-ab78-3a476c14fc72.jpg   Учинчидан, стадион ёритиш тизими ҳам янгиланмоқда. Ҳозирга қадар Хитойдан 650 миллион сўм эвазига икки юзга яқин янги чироқлар ўрнатилиб улгурилди. Яна икки қаторига 88 дона янги чироқ ўрнатилгач ёритиш тизими талабларга тўла жавоб берадиган ва кечки пайт ҳам футбол учрашувларини бемалол ўтказиш имкониятига эга бўлади.    068eed41-4499-4f4f-be25-a9636c89eb68.jpg   Тўртинчидан, стадион трибуналаридаги барча ўриндиқлар янгиланиб, улар клубнинг асосий ранглари – оқ ва кўк кўринишга келтирилмоқда. Шу мақсадда клуб Самарқанддаги “Стеклопластик” МЧЖга 20 000 дона янги ўриндиқ буюртма қилган, уларни ўрнатиш жараёни бошлаб юборилди.   587b765a-ee32-4fa5-8147-e2dc3f465e46.jpg   Шунингдек, трибуна ва футбол майдонини ажратиб турувчи 2.20 м баландликдаги эски сим сеткалар эндиликда 1 метр баландликдаги тўсиқлар билан алмаштирилди.   Клуб маркетинг соҳасини ривожлантириш борасида ҳам талайгина ишлар қилинмоқда. Режага кўра, “Андижон” клуби маркетинг орқали янги йил давомида 5 миллард сўм атрофида даромад олиш ниятида. Шу боисдан стадион ҳудудида клуб атрибуткалари сотиладиган дўкон фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлар бошлаб юборилган. Қолаверса, ўйин кунлари стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар учун егуликлар сотиладиган дўкон ҳам фаолият кўрсатиши таъминланади.   Диққатга сазовор жиҳати шундаки, клуб ўзининг атрибуткалари ва маҳсулотларини сотиш учун Андижон шаҳрининг 50та нуқтасига махсус дўконини ўрнатиш бўйича лойиҳаларини якунлаган, жойлар белгиланган, дўконлар тайёрланмоқда. Қолаверса, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига жами 120 дона кичик ўлчамдаги, учрашувлар чипталари сотиш учун мўлжалланган дўкончалар ўрнатиш режасини ҳам амалга оширмоқда. Бу орқали ўйинга келиш ниятидаги мухлисларга ўз яшаш жойлари атрофида ҳам учрашув чипталарини харид қилиш имконияти тақдим этилади.   0b3fa762-a377-4d6e-b412-1774a37d8cc0.jpg   Янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўраётган “Андижон” ЎФА ҳузуридаги вилоят болалар-ўсмирлар ҳудудий футбол академияси билан ҳам шартнома имзолади ва бу орқали академиялар бўйича қўйилган талабни ҳам бажарди.    Шу сабабдан “Андижон” клуби ҳам ўз футболчилари, мураббийлари ва жамоа расмийларини ПФЛ рўйхатидан ўтказиши мумкин. Ёдингизда бўлса, илгарироқ “Қизилқум”га ҳам ўз футболчиларини Суперлига рўйхатидан ўтказишига рухсат берилган эди.   Хуллас, футболнинг ашаддий мухлислари ҳисобланган андижонликлар бу йил севимли жамоалари томонидан чиройли ва мазмунли, албаттаки, натижали ўйинлар кутаётганлиги бежизга эмас.  

Ойбек Юнусов, ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz