Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари «China Cup»да беллашишади

Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари «China Cup»да беллашишади

  10.02.2019 15:49
  0
  637
Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари «China Cup»да беллашишади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бўлажак ФИФА кунларидан унумли фойдаланиб, миллий терма жамоамиз учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup" мусобақасида қатнашади. Мазкур мусобақа 18-26 март оралиғида Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд каби терма жамоалари иштирок этади. Қуръага кўра Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан, Хитой эса Уругвай билан тўп суради. Иккинчи ўйинда дастлабки жуфтликлар ғолиблари ўзаро куч синашади. Шунингдек, биринчи ўйинда мағлуб бўлган жамоалар ҳам бир бири билан яна битта ўйин ўтказади.

Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

2018 йилда мазкур турнирда Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этди. Уругвай терма жамоаси ғолибга айланди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz