Қайднома

Қидирув

Футболчиларимизга шеърий очиқ хат

Футболчиларимизга шеърий очиқ хат

  11.02.2019 03:34
  0
  238
Футболчиларимизга шеърий очиқ хат

Араб майдонларига,

Ҳали қайтамиз такрор.

Фанатлар зор дорига,

Дил МУНДИдан умидвор.

Осиё - баланд чўққи,

Забт этганмиз, биламиз.

Қалбда жаҳон оғриғи,

Қачонгача кутамиз?

Ёдимизда «қор жанги»,

Қалам ушлатган мани.

Оппоқ майдоннинг ранги,

Ўша йигитлар қани?

Ўша олтин лаҳзалар,

Сувларга оқиб кетди.

Бебаҳо йўлланмалар,

Ҳавога учиб кетди.

Бабаянни эркалаб,

Бошга орттирдик бало.

Кимлар турди жим қараб,

Мана, совуқ интиҳо.

Қизиқ, ўзбек футболи,

Излаганда ибрат кўп.

Камёб чиқса бир голи,

Тилда достон бўлар хўб.

Хотира етмиш тўққиз -

Ҳамон эски хотира.

Уни жонлантиринг сиз,

Танқид қилмайлик сира.

Дарвоза эмас, сават,

Усти иккинчи қават.

Юракларга солиб дард,

Тепага тепманг фақат.

Бу юртда кўп иқтидор,

Чертиб оласиз аста.

Бугун бўлса ёш ниҳол,

Ўсиб-унар бирпасда.

Эй, жаноб Эктор Купер,

Ишонч билдирдик сизга.

Ўйин кўрсатинг супер,

Ғалаба керак бизга.

Мухлисингиз бўламиз,

Иссиқми ёки совуқ.

Марсда ўйнанг борамиз,

Бизга бунинг фарқи йўқ.

Эҳсон ҳар ўйин учун,

Палов қўчқор гўштига.

Югуролмайсиз нечун,

Бунинг сабаби шуда.

Уч дарвоза устуни,

Пойланг унинг ичини.

Мухлислар дардининг,

Ғалабадир ечими.

Қуёшли Ўзбекистон,

Сиз билан бирга ҳар он.

Дилда қолдирманг армон,

Бўлса озгина виждон.

Сўнгги дамда ютқазиш,

Қилган бизларни безор.

Керакдир фақат ютиш,

Эркакда бўлади ор.

Қолса мундиал армон,

«Мухлисликни ташлаймиз».

Юракни ўртар фиғон,

Умид билан яшаймиз.

Ўйин яхши бошланди,

Сўнгидан бўлдик хаста.

Охир кўзлар ёшланди,

Пастлаб борардик аста.

Аввалида югуриб,

Сўнгида куч қолмади.

Нимчоракда йиқилиб,

Чоракка ўтолмади.

О, бу бизларнинг терма,

Жавоби йўқ бир савол.

Орқага тўпни берма,

Ҳужум бўлмасин увол.

Ҳужумларнинг барига,

Жавоб қайтаролмадик.

Араб майдонларида,

Февралгача қолмадик.

Йиқилсанг, даст туриб кет,

Ётиб ўйнаб бўларму?

Ортда қолма югур, ет,

Шунда кўнгил тўларму?

Олдинга, ортга, марказ,

Ва тўп дарвозабонга!

Дадил бормай ортга пас,

Беришингиз ёмонда.

Ҳужум - яхши ҳимоя,

Ҳужумга ўт биродар.

Тўп сур Ватаним дея,

Ҳаракат қил жон қадар.

Ўйин қил шиддат билан,

Юракка сол ҳаяжон.

Қолмайлик биз дард билан,

Бетоб бўлиб чалажон.

Эктор Купер эраси,

Бошланди Осиёдан.

Унинг қурган кемаси,

Ўтолмади дарёдан.

Баландпарвоз гап-сўзлар,

Баланд парвоз қилмади.

Энди жовдирар кўзлар,

Матчдан кўнгил тўлмади.

Яна янги жамоа,

Яна янги хатолар.

Тактикани янгила,

Балки фойдаси тегар.

Оҳ, пенальти, пенальти!

Юрагимизни эзди.

Навбат Маратга келди,

Кўзлардан ёшлар сизди.

Чала-ярим пасингиз,

Жаҳонга олиб чиқмас.

Ростланг энди қаддингиз,

Бу юришдан иш чиқмас.

Меҳнатсиз келмас роҳат,

Меҳнат қилинг, югуринг.

Копток йўлга тушган пайт,

Биринчи сиз улгуринг.

Умидни ҳам сўндирманг,

Бир умиддан чиқмас иш.

Юрт учун жондан ўйнанг,

Сўнгра қилайлик олқиш.

Эктор Купер совуни,

Ювиб кетсин кирларни.

Камайтиринг қовунни,

Ишғол этинг тўрларни.

САБОҚ БЎЛСИН, БУГУН КЎЗЛАР ЁШЛАНДИ,

ЛЕКИН ЭСЛАНГ, ЎЙИН ЯХШИ БОШЛАНДИ.

Нурмуҳаммад МАШАРИФХЎЖАЕВ, Чортоқ тумани


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz