Қайднома

Қидирув

Статистика: Захира варианти тайёрми?

Статистика: Захира варианти тайёрми?

  11.02.2019 05:58
  0
  314
Статистика: Захира варианти тайёрми?

Замонавий футболда асосий ва захира таркиб деган тушунчалар ўз маъносини йўқотиб боряпти. Осиё футболида эса мураббийлар олдида гуруҳдан чиқиш вазифаси турганлиги сабабли захира ўриндиғи вакилларига кўп ҳам ишона олмаяптилар. Узоққа бормайлик, Эктор Купер Осиё кубоги-2019да терма жамоамиз тўпурари бўлган Элдор Шомуродовга биринчи ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасидагина имкон берганлигини шунчаки ўзимиз учун таҳлил қилиб кўрайлик.

51та баҳсда атиги 17та гол захирадан тушган футболчилар ҳисобига ёзилди. Бу чемпионатда урилган барча голларнинг 13,08 фоизига тенг демакдир. «Жокерлар» орасида бироз ажралиб турганлар Ю Дабао (Хитой, 2та), Муҳаммад ал Ғассони (Уммон, 2та), Аҳмад Ҳалил (БАА, 2та) бўлишди. 17та ҳолатнинг атиги 2тасида урилган голлар ҳам якунда ғалаба учун етарли бўлмади. Осиё кубоги-2019нинг 1-турида 7та, 2-турида 3та, 3-турида 1та, 1|8 финалда 4та, 1|4 финалда 2та, ярим финалда эса 1та гол захирадан тушган футболчилар томонидан урилган. Хитойнинг турнир давомида 5та ўйинда урган 7та голидан 3таси захира вакиллари ҳисобига тўғри келади. Демак, кекса Липпида захира варианти доим бўлган экан. Захирадан майдонга тушган футболчилар орасида Ю Дабао (Хитой) ўша дақиқанинг ўзида, Ҳамид Исмоил (БАА) 1 дақиқа ичида, Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) ва Ҳумам Тариқ (Уммон) ўйинга тушгандан сўнг 2 дақиқа ичида ўзларини кўрсата олдилар.

 

Сана

Тур

Термаси

Рақиб - ҳисоб

Футболчи

Тушди

Урди

1

05.01.2019 й.

1-тур

БАА

Баҳрайн - 1:1

Аҳмад Халил

81 (0:1)

88 (1:1)

2

06.01.2019 й.

1-тур

Ҳиндистон

Таиланд - 4:1

Жеже Лалпекхлуа

78 (3:1)

88 (4:1)

3

07.01.2019 й.

1-тур

Хитой

Қирғизистон - 2:1

Ю Дабао

24 (0:0)

78 (2:1)

4

07.01.2019 й.

1-тур

Эрон

Яман - 5:0

Саман Ғоддос

60 (4:0)

78 (5:0)

5

08.01.2019 й.

1-тур

Ироқ

Вьетнам - 3:2

Ҳумам Тариқ

58 (1:2)

60 (2:2)

6

09.01.2019 й.

1-тур

Уммон

Ўзбекистон - 1:2

Муҳаммад ал Ғассони

67 (0:1)

72 (1:1)

7

09.01.2019 й.

1-тур

Ўзбекистон

Уммон - 2:1

Элдор Шомуродов

83 (1:1)

85 (2:1)

8

11.01.2019 й.

2-тур

Австралия

Фаластин - 3:0

Апостолос Жианноу

82 (2:0)

90 (3:0)

9

11.01.2019 й.

2-тур

Хитой

Филиппин - 3:0

Ю Дабао

80 (2:0)

80 (3:0)

10

11.01.2019 й.

2-тур

Ироқ

Яман - 3:0

Аъло Аббос

71 (2:0)

90}1 (3:0)

11

17.01.2019 й.

3-тур

Уммон

Туркманистон – 3:1

Муҳаммад Ал Ғассони

74 (1:1)

84 (2:1)

12

20.01.2019 й.

1|8 фин.

Хитой

Таиланд - 2:1

Ксиао Жи

64 (0:1)

67 (1:1)

13

21.01.2019 й.

1|8 фин.

Қирғизистон

БАА - 2:3

Турсунали Рустамов

76 (1:2)

90}1 (2:2)

14

21.01.2019 й.

1|8 фин.

БАА

Қирғизистон - 3:2

Аҳмад Халил

98 (2:2)

103 (3:2)

15

22.01.2019 й.

1|8 фин.

Ж.Корея

Баҳрайн - 2:1

Ким Жин Су

96 (1:1)

105}2 (2:1)

16

24.01.2019 й.

1|4 фин.

Эрон

Хитой - 3:0

Карим Ансорифард

86 (2:0)

90}1 (3:0)

17

29.01.2019 й.

1|2 фин.

Қатар

БАА - 4:0

Ҳамид Исмоил

90}2 (3:0)

90}3 (4:0)

 Терма жамоалар бўйича

Жамоа

Голлар

сони

Гол муаллифлари

Хитой

3

Ю Дабао (2), Ксиа Жи (1)

БАА

2

Аҳмад Халил (2),

Ироқ

2

Аъло Аббос (1), Ҳумам Тариқ (1)

Уммон

2

Муҳаммад ал Ғассони (2)

Эрон

2

Саман Годдос (1), Карим Ансорифард (1)

Австралия

1

Апостолос Жианноу (1)

Ж.Корея

1

Ким Жин Су (1)

Ўзбекистон

1

Элдор Шомуродов (1)

Қатар

1

Ҳамид Исмоил (1)

Қирғизистон

1

Турсунали Рустамов (1)

Ҳиндистон

1

Жеже Лалпекхлуа (1)

Жами

17

 

 

 ФИКРАТ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz