Қайднома

Қидирув

«Тоттенхэм»га трансфер тақиқланганми?

«Тоттенхэм»га трансфер тақиқланганми?

  11.02.2019 07:08
  0
  516
«Тоттенхэм»га трансфер тақиқланганми?

Чиндан ҳам, АПЛдаги асосий рақобатчилари сўнгги бир йил ичида харидлар учун 600 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлаб улгурган бир паллада «шпорлар» трансферлар ҳақида ўйлашмаяпти. Мана, қишки трансфер-2019 ҳам ортда қолди, аммо «Тоттенхэм» ҳамон жим. Шу мавзу юзасидан айрим маълумотларга назар ташласак.

• «Тоттенхэм» июль-август ойлари оралиғида Антони Мартиаль, Кристиан Пулишич, Малкомга қизиққан. Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино раҳбариятнинг бундай сусткашлигига қуйидагича муносабат билдирди: «Таркибимизни кучайтирадиган ўйинчи сотиб ололмадикми, демак, етакчиларни йўқотмаслик пайида бўлишимиз керак. Энг яхши футболчиларни сақлаб қолиш орқали клуб яхши ишлади».

• Бу қишда ҳам «шпорлар» ҳужумчи қидиришди: Ориги, Санабрия, Росси – шу тариқа жароҳатланган Кейн ва Осиё кубогига йўл олган Соннинг ўрнини босишга уринишди. Қўшимчасига, Мусо Дембеле Хитойга йўл олди, Нкуду эса ижара асосида «Монако» сафига қўшилди.

• «Тоттенхэм»нинг сўнгги хариди 2018 йилнинг январига тўғри келганди – «ПСЖ»га Лукас Моура учун 28 миллион евродан кўпроқ маблағ тўланганди.

• «Шпорлар»нинг АПЛ топ-6даги рақобатчилари сўнгги икки трансфер ойнасида ғоят сахийлик кўрсатдилар. Жами 20дан ортиқ футболчи учун умумий ҳисобда 612 млн. еврога яқин пул ишлатишди.

• «Тоттенхэм»нинг ўзини камтарона тутишига янги стадион қурилаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Бир ярим мавсум «Уэмбли»да тўп сурган клуб февралда афсонавий «Уайт Харт Лейн» ўрнида қад ростлаётган аренага кўчиб ўтиши кутилмоқда.

• Бир йил мобайнида трансферларга қўл урмаганига қарамай, жамоанинг ишлари чаккимас: АПЛда 3-ўрин, 2-поғонани эгаллаш учун реал имконият. Олдинда эса Чемпионлар Лигаси 1|8 финали доирасидаги Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳс кутиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz