Қайднома

Қидирув

Англия премьер-лигаси. 26-тур: «Сити» ижросида 11та ўйин, 42та гол!

Англия премьер-лигаси. 26-тур: «Сити» ижросида 11та ўйин, 42та гол!

  11.02.2019 14:35
  0
  434
Англия премьер-лигаси. 26-тур: «Сити» ижросида 11та ўйин, 42та гол!

Турнинг марказий учрашуви кутилган муросасизликни тақдим этмади. Яъни «Челси» сафарда «Манчестер Сити»га ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади. Якуний ҳисоб - 6:0. Очиғи, ўйиндан олдин ким шундай натижа кутганди? Ўйлаймизки, ҳеч ким. «Ливерпуль» ва «МЮ» ҳам йирик ҳисобли ғалабани тантана қилди. Асосий ўзгариш - бу «Челси»нинг кучли тўртликдан тушиб кетгани ва «қизил иблислар»нинг юқорилашгани.

--- «МЮ» етакчиси Поль Погба АПЛнинг жорий мавсумида 10-голини нишонлади. Унинг 23та ўйинда 8та самарали узатмага муаллифлик қилганини ҳам айтиш жоиз. Қизиғи, Погба собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо бошқарувидаги 14та ўйинда 3тагина гол урганди, Оле-Гуннар Сульшер келгач эса, 9та ўйинда рақиблар дарвозасини 7 марта нишонга олди.

--- «Ливерпуль» ўз майдонидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. «Қизиллар» «Энфилд»да охирги марта 2017 йилнинг 23 апрелида ютқазишганди. Жамоа шундан кейин 24та учрашувда ғалаба қозониб, 10 марта дурангга имзо чекди.

--- «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумдаги голлари сонини 20тага етказди. Қолаверса, у Англияда қаторасига икки мавсумда 20тадан кам гол урмаган иккинчи футболчига айланди. Хуллас, мисрлик ҳужумчи 2012|2013-2013|2014 йиллар мавсумларида 30 ва 31тадан гол урган Луис Суарес натижасини такрорлади.

--- «Манчестер Сити» янги йилдан кейинги 11та ўйин (барча турнирлар)да 42та гол урди. Таққослаш учун айтсак, АПЛ вакиллари орасида шу даврда иккинчи яхши натижага эришган «Тоттенхэм» ҳисобида атиги 20та гол бор.

--- 0:6 - бу «Челси» учун охирги 28 йилдаги энг йирик мағлубият. Лондон клуби 1991 йилнинг апрелида «Ноттингем Форест»га 0:7 ҳисобида ютқазганидан буён бирор турнирда бу қадар аламли мағлубиятга йўлиқмаганди. Умуман, «Челси» АПЛ ўйинида илк марта 6та гол қўйиб юборди.

--- «Манчестер Сити» тўпурари Серхио Агуэро АПЛда 11-марта «хет-трик»ка эришиб, бу борадаги рекордчи Алан Ширер натижасини такрорлади. У шунингдек, қаторасига 2та уй учрашувида 3тадан гол урган иккинчи футболчи бўлди (Дидье Дрогбадан сўнг).

 

 

27-тур ўйини

6 февраль

Эвертон - Манчестер Сити - 0:2 (0:1)

Ливерпуль. 39322 томошабин.

Голлар: Ляпорт (45+2), Габриэль Жезус (90+8).

Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Ляпорт, Стоунз, Уокер, Давид Сильва (де Брюйне, 89), Фернандиньо, Бернарду Сильва, Гюндоган, Сане (Стерлинг, 59), Агуэро (Габриэль Жезус, 80).

9 февраль

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ВЕСТ ХЭМ - 1:1 (0:1)

Лондон. 25552 томошабин.

Голлар: Заха (76) - Ноубл (27-пен.).

ФУЛХЭМ - МЮ - 0:3 (0:2)

Лондон. 25001 томошабин.

Голлар: Погба (14, 65-пен.), Мартиаль (23).

МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Смоллинг, Жонс, Шоу, Эррера (Байи, 85), Матич, Погба (Мактомини, 74), Мата, Лукаку, Мартиаль (Санчес, 70).

ЛИВЕРПУЛЬ - БОРНМУТ - 3:0 (2:0)

Ливерпуль. 53178 томошабин.

Голлар: Мане (24), Вейналдум (34), Салоҳ (48).

Ливерпуль: Алиссон, Матип, ван Дейк, Робертсон, Милнер, Вейналдум (Александер-Арнолд, 77), Мане (Ориги, 87), Фабиньо, Кейта, Фирмино (Старриж, 90), Салоҳ.

УОТФОРД - ЭВЕРТОН - 1:0 (0:0)

Уотфорд. 20333 томошабин.

Гол: Грей (65).

САУТГЕМПТОН - КАРДИФФ СИТИ - 1:2 (0:0)

Саутгемптон. 31438 томошабин.

Голлар: Стивенс (90+1) - Бамба (69), Зохоре (90+4).

ХАДДЕРСФИЛД - АРСЕНАЛ - 1:2 (0:2)

Хаддерсфилд. 24182 томошабин.

Голлар: Колашинац (90+3-авт.) - Ивоби (16), Лаказетт (44).

Арсенал: Лено, Монреаль, Косьельни, Мустафи, Колашинац, Мхитарян (Денис Суарес, 76), Ивоби (Уиллок, 88), Мэйтленд-Найлз, Торрейра (ал Ненни, 59), Гендузи, Лаказетт.

БРАЙТОН - БЕРНЛИ - 1:3 (0:1)

Брайтон. 29323 томошабин.

Голлар: Даффи (76) - Вуд (26, 61), Барнс (74-пен.).

10 февраль

ТОТТЕНХЭМ - ЛЕСТЕР - 3:1 (1:0)

Лондон. 44154 томошабин.

Голлар: Санчес (33), Эриксен (63), Сон Хюн Мин (90Қ1) - Варди (76).

Фойдаланилмаган пенальти: Варди (60, Л.).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Роуз (Уокер-Питерс, 88), Триппьер, Вертонген, Сиссоко, Скипп (Алдервейрелд, 71), Уинкс, Эриксен, Сон Хюн Мин, Льоренте (Ваньяма, 80).

Лестер: Шмейхель, Магуайр, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Эванс, Мэддисон, Геззаль (Ихеаначо, 72), Барнс (Оказаки, 88), Грэй (Варди, 59), Н~Диди, Тилеманс.

МАНЧЕСТЕР СИТИ - ЧЕЛСИ - 6:0 (4:0)

Манчестер. 54452 томошабин.

Голлар: Стерлинг (4, 80), Агуэро (13, 19, 56-пен.), Гюндоган (25).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Стоунз, Ляпорт, Зинченко, де Брюйне (Маҳрез, 68), Фернандиньо (Давид Сильва, 75), Гюндоган, Бернарду Сильва, Агуэро (Габриэль Жезус, 65), Стерлинг.

Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Давид Луиз, Алонсо (Эмерсон, 73), Канте, Жоржиньо, Баркли (Ковачич, 52), Педро (Лофтус-Чик, 65), Игуаин, Азар.

———————————————————---------------------------

11 февраль

ВУЛВЕРХЭМПТОН - НЬЮКАСЛ 

 

 

1  МАНЧЕСТЕР СИТИ 27 21 2 4 74-20 65
2  ЛИВЕРПУЛЬ 26 20 5 1 59-15 65
3  ТОТТЕНХЭМ 26 20 0 6 54-25 60
4  МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 26 15 6 5 52-35 51
5  АРСЕНАЛ 26 15 5 6 53-37 50
6  ЧЕЛСИ 26 15 5 6 45-29 50
7  ВУЛВЕРХЭМПТОН 25 11 5 9 33-32 38
8  УОТФОРД 26 10 7 9 34-34 37
9  ЭВЕРТОН 27 9 6 12 36-39 33
10  ВЕСТ ХЭМ 26 9 6 11 32-39 33
11  БОРНМУТ 26 10 3 13 37-47 33
12  ЛЕСТЕР 26 9 5 12 31-34 32
13  КРИСТАЛ ПЭЛАС 26 7 6 13 27-34 27
14  БРАЙТОН 26 7 6 13 28-39 27
15  БЕРНЛИ 26 7 6 13 29-47 27
16  КАРДИФФ СИТИ 26 7 4 15 24-47 25
17  НЬЮКАСЛ 25 6 6 13 21-33 24
18  САУТГЕМПТОН 26 5 9 12 28-44 24
19  ФУЛХЭМ 26 4 5 17 25-58 17
20  ХАДДЕРСФИЛД 26 2 5 19 14-48 11

 

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Босим йўқ. Агар чемпион бўлолмасак, кейинги мавсумда уриниб кўрамиз. Тўғри, охирига қадар шундай бирдамлик кўрсатишга қодирмиз, аммо барчаси ўз қўлимизда эмас. Билганим шуки, футболчилардан имкон борича яхшироқ ўйнашни талаб қилавераман. Охирги натижаларимизга келсак, ақл бовар қилмас ҳафтани бошдан ўтказдик. Тан оламан, бугун илк 4та ҳужумда 3та гол урганимиз - омад маҳсули. Ҳисоб 3:0га етгач, «Челси» биздан яхшироқ кўринди, 5:0дан кейин эса рақибга осон бўлмади. Шогирдларим учун хурсандман - улар буюк ўйин намойиш этишди. Лигадаги етакчилик? Ҳозирча «Ливерпул»нинг «Олд Траффорд»да қандай ўйнашини кутайлик. Агар Клопп жамоаси ғалаба қозонса, етакчига айланади, биз эса суриламиз. Нима бўлишидан қатъий назар, жамоам билан фахрланаман.

Маурицио Сарри («Челси» бош мураббийи): - Ҳозир нималар бўлганини изоҳлаб берадиган аҳволда эмасман. Ахир бутун ҳафта давомида яхши ишлагандик. Эҳтимол, 3-дақиқадаги гол жамоамни издан чиқаргандир. Ўз ўрнида, рақибга тан беришим керак - «Сити» чиндан ҳам, идеал даражада ўйнади.

 

ТЎПУРАРЛАР:

Салоҳ(Ливерпуль) - 17та

Агуэро (Манчестер Сити) - 17та

Обамеянг  (Арсенал) - 15та...

 

27-ТУР

22 февраль (жума)

00:45     Вест Хэм - Фулхэм

00:45     Кардифф Сити - Уотфорд

23 февраль (шанба)

17:30     Бернли - Тоттенхэм

20:00     Борнмут - Вулверхэмптон

20:00     Ньюкасл - Хаддерсфилд

22:30     Лестер - Кристал Пэлас

24 февраль (якшанба)

17:00     Челси - Брайтон

19:05     Арсенал - Саутгемптон

19:05     МЮ – Ливерпуль

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz