Қайднома

Қидирув

Испания примероси. 23-тур: Меҳмонда 600-ғалаба... «Мадрид дербиси»да «Реал» устун

Испания примероси. 23-тур: Меҳмонда 600-ғалаба... «Мадрид дербиси»да «Реал» устун

  11.02.2019 15:12
  0
  124
Испания примероси. 23-тур: Меҳмонда 600-ғалаба... «Мадрид дербиси»да «Реал» устун

«Мадрид дербиси»да «Атлетико» ютқазди ва 2-ўринни «Реал»га бўшатиб берди. «Ванда Метрополитано» аренасидаги ўйинда Сатьяго Солари эффекти яна иш берди. Хуллас, ортга ғалаба (3:1) билан қайтган «Қироллик клуби» чемпионлик курашини жонлантирди. Чунончи, «Атлетик» меҳмони бўлган «Барселона» 0:0 натижасига кўнишдан ўзга чора тополмади. Натижада икки азалий рақиб очколари ўртасидаги фарқ 6 очкога тушди. Бу Ла-лигада олтин медаль «интрига»си ҳали олдинда эканлигини англатади.

--- «Реал» Испания чемпионатининг сафар ўйинларида 600-ғалабасини нишонлади. Лига тарихида бошқа ҳеч бир клуб бу маррани забт этган эмас. Хусусан, «Барселона» ҳисобида бундай ғалабалар сони 551та (иккинчи яхши кўрсаткич).

--- Гарет Бэйл «Қироллик клуби» сафида юбилей - 100-голини урди. Уэльслик юлдуз шунинг баробарида 54та голга ассистентлик қилган.

--- «Барселона»нинг 2018 йилнинг 11 февралидан буён Ла-Лига ўйинида илк марта гол уролмади. Бошқача айтганда, «Атлетик» Каталония грандининг 37та учрашувга чўзилган голли сериясига нуқта қўйди.

--- «Барселона» охирги 25 йил бадалига илк марта Ла-лига мавсумидаги 2та ўйинда ҳам «Атлетик»ни енголмади. Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро учрашуви 1:1 ҳисобида якунланган эди. Бундай ҳолат охирги марта мавсум-1993|1994да кузатилган бўлиб, ўшада бильбаоликлар «Камп Ноу»да ғалаба қозониб (3:2), ўз майдонларида 0:0 ҳисобини сақлаб қолишганди.

 

8 февраль

ВАЛЬЯДОЛИД - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 0:0

Вальядолид. 16842 томошабин.

9 февраль

ХЕТАФЕ - СЕЛЬТА - 3:1 (1:1)

Хетафе. 9918 томошабин.

Голлар: Мата (39-пен., 81), Молина (62) - Араухо (2).

Хетафе: Сория, Кабрера, Суарес, Фулькье, Даконам, Оливера, Максимович, Арамбарри (Фламини, 61), Молина, Сайс (Портильо, 71), Мата (Анхель, 83).

Сельта: Бланко, Араухо, Мальо (Васкес, 54), Жунка (Систо, 82), Худт, Костас, Хосабед, Буфаль (Аспас, 66), Браис Мендес, Бельтран, Макси Гомес.

Четлатиш: Макси Гомес (37, С.).

ЖИРОНА - УЭСКА - 0:2 (0:2)

Жирона. 10662 томошабин.

Голлар: Авила (35, 40).

Четлатиш: Бернардо (68, Ж.).

АТЛЕТИКО - РЕАЛ - 1:3 (1:2)

Мадрид. 67752 томошабин.

Голлар: Гризманн (25) - Каземиро (16), Рамос (42-пен.), Бэйл (74).

Атлетико: Облак, Арьяс, Хименес, Годин, Люка Эрнандес, Корреа (Родри Эрнандес, 65), Парти, Сауль, Лемар (Витоло, 59), Мората (Калинич, 71), Гризманн.

Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон, Модрич, Каземиро, Кроос (Себальос, 84), Васкес, Бензема (Диас, 89), Винисиус Жуниор (Бэйл, 57).

Четлатиш: Парти (80, А.).

ЭСПАНЬОЛ - РАЙО ВАЛЬЕКАНО - 2:1 (0:1)

Барселона. 22104 томошабин.

Голлар: Иглесиас (71-пен.), Дардер (90+5) - Ба (33).

10 февраль

ЛЕГАНЕС - БЕТИС - 3:0 (2:0)

Леганес. 11381 томошабин.

Голлар: ал Носири (22, 36, 66).

Четлатиш: Гарсия (81, Б.).

ВАЛЕНСИЯ - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 0:0

Валенсия. 38885 томошабин.

Валенсия: Нето, Пиччини, Гарай, Ронкалья, Гайя, Солер, Парехо, Кондогбиа (Коклен, 62), Черишев (Гуэдеш, 75), Гамейро, Санти Мина (Родриго, 66).

СЕВИЛЬЯ - ЭЙБАР - 2:2 (0:1)

Севилья. 36343 томошабин.

Голлар: Бен-Йеддер (88), Сарабия (90Қ2) - Орельяна (22), Шарлес (63).

Севилья: Вацлик, Кьер, Вебер, Эскудеро (Навас, 61), Каррису (Сальватьерра, 74), Меса (Васкес, 62), Банега, Сарабия, Промес, Андре Сильва, Бен-Йеддер.

Эйбар: Риесго, Кукурелья, Арбилья, Рамис (Паулу Оливейра, 58), Пенья, Орельяна, Диоп, Жордан, Хосе Анхель, Шарлес (Кике, 83), Энрик (Эскаланте, 72).

Четлатиш: Банега (84, С.).

Атлетик - Барселона - 0:0

Бильбао. 47557 томошабин.

Атлетик: Яго Эррерин, Мартинес, Йерай Альварес, Баленсиага, Берчиче, Беньят (Сан Хосе, 56), Дани Гарсия, Рауль Гарсия, Сусаета (Муниаин, 62), де Маркос, Иньяки Уильямс (Кодро, 90).

Барселона: тер Штеген, Пике, Сержи Роберто, Нелсон Семеду, Лангле (Вермален, 88), Видаль (Аленья, 63), Бускетс, Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 75), Месси, Суарес.

Четлатиш: де Маркос (90+1, А.).

——————————————————---------------------------

11 февраль

АЛАВЕС - ЛЕВАНТЕ 

 

1  БАРСЕЛОНА 23 15 6 2 60-23 51
2  РЕАЛ МАДРИД 23 14 3 6 40-27 45
3  АТЛЕТИКО 23 12 8 3 33-17 44
4  СЕВИЛЬЯ 23 10 7 6 38-25 37
5  ХЕТАФЕ 23 9 8 6 28-19 35
6  БЕТИС 23 9 5 9 26-29 32
7  АЛАВЕС 22 9 5 8 22-27 32
8  ВАЛЕНСИЯ 23 6 13 4 24-20 31
9  РЕАЛ СОСЬЕДАД 23 8 7 8 27-25 31
10  ЭЙБАР 23 7 9 7 31-32 30
11  ЛЕГАНЕС 23 7 8 8 25-27 29
12  ЭСПАНЬОЛ 23 8 4 11 27-37 28
13  ЛЕВАНТЕ 22 7 6 9 32-40 27
14  АТЛЕТИК 23 5 12 6 23-28 27
15  ВАЛЬЯДОЛИД 23 6 8 9 19-28 26
16  ЖИРОНА 23 5 9 9 23-33 24
17  СЕЛЬТА 23 6 6 11 35-39 24
18  РАЙО ВАЛЬЕКАНО 23 6 5 12 27-40 23
19  ВИЛЬЯРРЕАЛ 23 3 11 9 23-31 20
20  УЭСКА 23 4 6 13 23-39 18

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Жуда мураккаб ўйин. Тан оламан, рақиб биздан кучли эди. Начора, «Реал»ни яхши ўйин ва чиройли ғалаба билан табриклашдан ўзга иложим йўқ. Одатда VAR ҳақида гапирмайман. Бу тизим барчамиз учун фойдали, албатта. Қисқаси, ведеотакрорларни ҳали кўрмадим. Умуман, «Атлетико»нинг бугунги мағлубиятига VAR сабаб эмас...

Сантьяго Солари («Реал» бош мураббийи): - Биз учун майдон четига монитора қўйилмайди. Шундай экан, VAR воситасида тўғри қарор чиқарилишидан умид қила оламиз, холос. Бугунги ғалаба - жамоавий ҳаракатлар самараси. Ушбу стадионда натижага эришишнинг бошқа йўли йўқ. Ўйлашимча, мавсумнинг иккинчи қисмидаги энг яхши ўйинимизни намойиш этдик. Муҳим фактор - футболчилар. Дейлик, Регилон - «Реал»нинг барча ёш футболчилари учун чинакам ибрат. Агар улар ўз иқтидорларини кўрсатиш йўлида курашишса, асосий таркибдан жой олишлари муқаррар. Винисиус - «Реал» сафига эндигина қўшилган болакай. Унинг кундан-кунга яхши тўп сураётгани эса оддий ҳолат. Чунончи, бу йигитча ўрганишдан ор қилмайди. «Атлетико»га келсак, бу жамоанинг охирига қадар чекинмаслигини яхши биламан. Ўз навбатида, биз ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

 

ТЎПУРАРЛАР:

Месси (Барселона) - 21та

Луис Суарес (Барселона) - 15та

Стуани (Жирона) - 12та...

 

24-ТУР

 

15 февраль (жума)

01:00     Эйбар - Хетафе

16 февраль (шанба)

17:00     Сельта - Леванте

20:15     Райо Вальекано - Атлетико

22:30     Реал Сосьедад - Леганес

00:45     Барселона - Вальядолид

17 февраль (якшанба)

16:00     Реал - Жирона

20:15     Валенсия - Эспаньол

22:30     Вильярреал - Севилья

00:45     Бетис - Алавес

18 февраль (душанба)

01:00     Уэска - Атлетик



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz