Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди"

Шота Арвеладзе: "Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди"

  11.02.2019 14:55
  0
  161
 Шота Арвеладзе:

Эртага бўлиб ўтадиган "Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Шерлар" мураббийи Шота Арвеладзе ҳамда марказий ҳимоячи Егор Кримец иштирок этишди. Арвеладзе: - Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Биз яхши ўйин намойиш этган ҳолда мухлисларни хурсанд этишни истаймиз. Ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, стадионга кўплаб ишқибозлар келишини кутмоқдаман. Рақибнинг бир неча ўйинларини ўргандик. Улар тажрибали жамоа, уч бор ОФК Кубогида ғолиб чиқишди. Лекин уйда биз ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Тайёргарлик даврида бошида таркиб тўлиқ бўлмади, кўп ўйин ўтказмадик. Вазиятдан чиқишга уринамиз. Таркибга имкон қадар зарур ўйинчилар таклиф этилди. Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратдик. Ўйнаш учун барчада имкон бўлади. Янги ўйинчиларга ишончимиз борлиги учун улар билан шартнома имзоладик. Улардан кўп нарса кутиб қоламиз

Кримец: - Янги мавсум бошланмоқда. Мухлисларни бу билан табриклайман. Жорий мавсум совринлар қўлга киритиш ва чиройли ғалабалар билан ишқибозларга хурсандчилик улашмоқчимиз. Эртага муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз. Жисмонан жамоа яхши ҳолатда деб ўйлайман. Осиё Кубогида футболчилар 120 дақиқадан ҳам ўйнашди. Таркибимизда йўқотишлар мавжуд. Комилов, Собирхўжаев ва Симич жароҳат сабабли эртага ўйнай олишмайди



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz