Қайднома

Қидирув

Фузайлов ва Қосимовларнинг мақсдалари фақат ғалаба қозониш ...

Фузайлов ва Қосимовларнинг мақсдалари фақат ғалаба қозониш ...

  11.02.2019 19:53
  0
  422
Фузайлов ва Қосимовларнинг мақсдалари  фақат ғалаба қозониш ...

Осиё чемпионлар лигаси,  гуруҳ босқичига ўтиш ўйинларидан ўрин олган АГМК -Истиқлол ўйин олди, матбуот анжуманида икки жамоа бош мураббийилари ва футболчилари қатнашиб, журналистларни қизиқтирган  саволларга жавоб қайтаришди

Ҳаким Фузайлов(Истиқлол жамоаси бош мураббийи ):–Бизни яхши кутиб олишди. Рахмат,ҳамма ишлар аъло даражада ташкил этилган. АГМК  клубини Ўзбекистон даги фаолиятимдан яхши биламан. Бу юртда аввал ҳам ишлаганман. "Локоматив" клуби орқали бу иш бошимга тушган.   Лекин,  жамоа таркибида ўзгаришлар катта. Кучли жамоа. Кучли футболчилар жамланган Жамоадаги йигитлардан кўнглим тўлмоқда. Селекция ишларини давом эттирмоқдамиз. Сафарда ўйнашимизни битта камчилиги бу мухлислар, улар бизни ёлғизлатиб қўйишмади деган умиддаман. Футбол мухлислар учун ўйналади.

Фатҳуллох Фатҳуллоев (Истиқлол жамоаси футболчиси):–Барча жамоадошларим ўйинга тайёр. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Миржалол Қосимов (АГМК жамоаси бош мураббийи ):– Барча мухлисларимизни бошланаётган мавсум билан табриклайман. Биздан олдин ўйнайдиган "Пахтакор " жамоасига,  кейин ўз иштрокини бошлайдиган "Локоматив" жамоасига омад тилаб қоламан. Рақибни  ҳурмат қилган ҳолда,  майдонга  ғалаба  учун тушамиз. Мавсум оралиғидаги ўртоқлик учрашувларида  асосан жамоамиз ўзаги тубдан янгилангангани учун,  чизиқлар орасида алоқани, балансни ўрнатиш бўйича ишладик. Футбол  жамоавий ўйин. Футболчилар бир бирлари билан яхши чиқишиб  кетишлари муҳим. Бунга маълум вақт керак. Москва ҳам бир кунда қурилиб қомаган. Рақиб жамоани йиғинлардаги ўйинларни кўрдик,  таҳлил қилдик. Барчасини эртага майдонда кўрамиз. Таркиб имкон қадар кучайтирилди. Таркибда кўплаб ёшлар бор. АГМКни етакчи жамоага айлантиришга ҳаракат қиламиз Легионерларимиз бирида жароҳат мавжуд. Жамоамизга қўшилганига кўп бўлмади.

Селекция ишлари бир, икки ойда битмайди. Бир неча ой давомида олиб борилади.           

Бизга барча шароитларни, хориж йиғинлари, ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиб беришгани учун футболчилар номидан рахмат айтаман. Мухлисларимиздан стадионга келиб қўллаб қувватлашларини сўраб қоламан.

Жасур Ҳасанов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси):– Яхши тайёргарлик олиб бордик. Дубайда, хорижда. Йигитлар билан бирга олдиндаги ўйинларга тайёрмиз. "Бунёдкор " билан ОЧЛда ўйнаб тажриба тўплаганман. Бу борада ёшларга ёрдам беришга тайёрман.

 

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz