Осиё чемпионлар лигаси плей офф босқичи, Пахтакор Эйр-Форс учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб "Пахтакор " жамоаси бош мураббийи Шота Арвеладзе ва химоячи Егор Кримец иштирок этди.
Шота Арвеладзе(Пахтакор жамоаси бош мураббийи):–Илк расмий ўйин, ўз уйимизда ўтади. Мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Эртага мухлислар янгиланган "Пахтакор "ни майдонда кўришади. Рақибни чуқур ўрганиб, таҳлил қилдик. "Эйр-Форс" яхши шакилланган жамоа ҳисобланади. Стандартлари ҳавфли тус олади.
Тайёргарлик жараёнида бир қатор муаммолар юзага келди. Яни, терма жамоа сафидаги футболчиларимиз кеч қайтишди. Шунинг учун етарли даражада назорат ўйинларини ўтказилмади. Устига устак бизни айни пайтда жароҳатлар безовта қилмоқда. Уч нафар футболчимиз жароҳат олган. Комилов, Симич, Собирхўжаев. Шу жиҳатлар кўпроқ ташвишга соляпти. Таркибга биз ҳар доим ўзимиз истаган ўйинчиларни олиш имкони бўлмаганди. Аммо, бу сафар ўзимиз истаган маҳаллий иқтидорларни қўшиб олдик. Бу йилдан эътиборан кўпроқ маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Легионер масаласи жуда нозик. Биз ҳоҳлаган легионер билан шартнома тузиш учун оз пул кетмайди. "Пахтакор"да доим энг яхши футболчилар ўйнашини истаймиз.
Футболчиларни жисмоний ҳолати яхши. 120 дақиқа давомида фаол тўп суришга тайёр.
Егор Кримец( Пахтакор клуби ҳимоячиси ):– Эртанги баҳсга тайёрмиз. Бизни қизиқарли ўйин кутмоқда. Янги мавсумда камроқ ҳато қилиб, кўпроқ сўврин ютишни истаймиз. Фақат Ўзбекистонда эмас, осиёда ҳам энг яхшиси бўлишни ҳоҳлаймиз.
Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Эйр-Форс клуби бош мураббийи Босим Қосим ва футболчи Саад Нотиқ иштирок этди
Босим Қосим(Эйр -Форс клуби бош мураббийи ):- Пахтакор жамоасига қарши ўйин учун имкон қадар яхши тайёргарлик кўрдик. Чемпионатимизда сўнги икки турда савияли жамоаларга қарши ўйнадик. Бизда уч нафар футболчи эртага ёрдам бера олмайди. Булар Али Ҳусний, Каррар Набил, Амжад Раҳим. Жамоани офк кубогида кетма кет ғолиб чиқишини сири,бизда маҳоратли футболчилар жамланган. Уй учрашувларимизда стадион мухлислар билан деярли тўлади. Бизни қайерда бўлса ҳам олқишлаб турадиган мухлисларимиз учун ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишга уринамиз 2005 йил ҳудди шу стадионда " Ал -Завра" клуби футболчиси сифатида ўйнаганман, ва биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик.
Рақибни ўрганиш жараёнида барча жиҳатларга эътибор қаратди. Уларни чап қанот ярим ҳимояси ва сардори бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Жамоада яхши савиядаги кучли мураббийи иш олиб бораётганидан хабарим бор. Эртага стадион тўлишини кутяпман. 2005 йил келганимда ўйингоҳ лиқ тўлган эди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Фақат биз ғалаба қозонсак ҳафа бўлиш йўқ.
Саад Нотиқ ( Эйр -Форс клуби ярим ҳимоячиси):- Ягона фикрим жамоадаги барчани кайфияти аъло. "Пахтакор " яхши савиядаги жамоа. Бизга фақат уч нафар футболчи жароҳати ҳалал бериши мумкин.
Абдулазиз ИСКАНДАРОВ, "ИнтерФУТБОЛ" мухбири
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20