Қайднома

Қидирув

Темур Кападзе: «Тактик жиҳатга эътибор қаратиш керак»

Темур Кападзе: «Тактик жиҳатга эътибор қаратиш керак»

  12.02.2019 00:56
  0
  279
Темур Кападзе: «Тактик жиҳатга эътибор қаратиш керак»

Сизга яхши маълумки, терма жамоамиз тарихида ўзига хос из қолдирган машҳур ярим ҳимоячи Темур Кападзе айни кунларда "Локо" мураббийлар штабида фаолият кўрсатмоқда. Мухбиримиз миллий термамизнинг бошқарувини Эктор Куперга топширган Темур Тоҳирович (Фарғона вилоят ҳокими кубогида "Локомотив"ни U21 жамоаси билан иштирок этган)ни   билан суҳбатлашди...

- Темур ака, «Локомотив» U-21 жамоасининг ушбу турнирда қатнашишидан кўзланган мақсад нима?

- Авваламбор, бу мусобақада иштирок этишимиз учун барча шароитларни яратиб берганлиги учун раҳбариятимизга раҳмат айтмоқчиман. Мазкур турнирдаги мақсадимиз, биринчи навбатда, мен ва ёшларимиз учун тажриба тўплашдир. Иккинчидан, футболчилар билан яқиндан танишишни ният қилганмиз. Улар билан бирга яшаб, ҳар куни мулоқотда бўлиб, ўзларини тутишлари ва характерларини яхшироқ билиш, шунингдек, кунлик машғулотлар жараёнида назарий билимлар, видеоёзувлар орқали ўйинларни таҳлил қилишни режалаштиргандик. Мақсадга секин-аста эришмоқдамиз. Ишлайдиган томонлар кўп. Асосийси, футболчиларни чемпионатга ҳар тарафлама тайёрлай олишимиз керак.

- Демак, асосий жамоа таркибига қўшилиш учун номзод ўйинчилар етарлича...

- Ҳа, албатта. Ёшлар ҳар доим етарли бўлган. Фақат уларни ҳар томонлама тарбиялаш талаб этилади. Жисмоний, тактик ҳамда руҳий ҳолат устида кўп ишлаш керак.

- Яқинда олимпия терма жамоа-си бош мураббийи Любинко Друловичнинг ташаббуси билан Суперлига тартибига айрим ўзгаришлар киритилди. Яъни, жамоалар таркибига 21 ёшгача бўлган футболчиларни киритиш таклиф қилинди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ижобий. Биринчидан, агар бу ёшда йигитлар асосий таркибда ўйнашса, катта тажриба орттиришади. Бундай ўзгариш олимпия терма жамоасига фақат фойда келтириши мумкин. Умуман, 21га тўлган футболчини ёш дейиш ҳам нотўғри. Аслида, бу ёшда бемалол футбол ўйнаш керак. Суперлиганинг аксар жамоалари асосий таркибида шундай ёшдаги футболчилар етарли. Уларга қўрқмасдан ишонч билдириш терма жамоаларимизга фойда келтиради.

- Катта футболга эндигина кириб келаётган футболчиларнинг асосий камчилиги нимада? Уларни бартараф этиш учун қайси жиҳатларга алоҳида тўхталиш зарур?

- Ёшларда иштиёқ кучли. Ўзига яраша камчиликлари ҳам бор. Кўпинча улар майдонда позиция танлашда хатоликка йўл қўйишмоқда. Маш-ғулотларда бунинг устида ишлаймиз. Тактик жиҳатдан нуқсонлар бисёр. Катта жамоага келгандан сўнг мураббийлар тактик томонлама кўпроқ ишлашади ва кўрсатмалар беришади.

- «Локомотив» ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Лекин ОЧЛда гуруҳда қолиб кетяпти. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?

- Раҳбарият ҳар доим жамоа олдига фақат юксак мақсадлар қўяди. Осиё Чемпионлар Лигасига келсак, биринчидан, иштирокчи жамоалар кучли, осон рақибнинг ўзи йўқ. Лекин шунга қарамай, гуруҳдан бизнинг клублар чиқиши керак. Уларнинг кучлари етарли. «Локомотив» ҳақида гапирадиган бўлсам, фақат ўзимизнинг хатолар панд бермоқда, қаердадир биздан омад юз ўгирган. Насиб қилса, бу йил халқаро майдонда мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

Абдулазиз ИСКАНДАРОВ суҳбатлашди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz