Иккинчи ўйинда йирик ҳисоб. Саудия Арабистони Про-лигаси 19-туридан ўрин олган «Уҳуд» - «Ал-Файсали» ўйини майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабалари билан якунланди. ОК-2019дан сўнг «Уҳуд» билан шартнома тузган терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нестеров бу сафар ҳам тўлиқ 90 дақиқа давомида ишончли ҳаракатланиб, ижобий натижага катта ҳисса қўшди. Алоҳида айтиш керак, бунга қадар чемпионатда ишлари сира юришмаган жамоа Нестеров ёрдами билан кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозониб, очколар сонини 12тага етказиб олди. «Уҳуд» аввалги турда лига етакчиларидан бири - «Ал-Иттифоқ»ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирганди.
«Ўртоқлик» вақти. Россия чемпионатининг баҳорги қисмига тайёргарлик кўраётган «Ростов» клуби «Эстерсунд» (Швеция)га қарши ўртоқлик учрашувида мағлубиятни тан олди - 2:4. Ростов клуби таркибидаги Элдор Шомуродов мазкур учрашувда бошланғич таркибдан жой олди ва майдонда 55 дақиқа давомида фаол ҳаракатланди. Вадим Афониннинг клуби - «Оренбург» эса Туркияда шуғулланмоқда. Оренбургликлар бу йиғинда бир қатор назорат учрашувлари ўтказишди: «Шкендия» (Македония) - 0:2, «Баник» (Чехия) - 0:1, «Младость» (Сербия) - 3:1 ва «Шахтёр» (Беларусь) - 0:2. Вадим уларнинг охиргисида 64 дақиқа тўп сурди. «Крилья Советов» ҳам айнан Туркияда йиғин олиб бормоқда. Миодраг Божович бошчилигидаги самараликлар «Партизан» (Сербия) билан назорат учрашувида 0:0 ҳисобини қайд этишди. «Крилья Советов» ҳимоячиси Виталий Денисов мазкур баҳсда 90 дақиқа ҳаракатланди.
Ўхшовсиз дебют. Сардор Рашидовнинг «Насьонал» сафидаги дебют ўйинида Фуншал жамоаси мисли кўрилмаган омадсизликка учради. Аниқроқ айтсак, ҳамюртимизнинг янги клуби Португалия Примероси 21-тури доирасида «Бенфика» меҳмони бўлиб, 0:10 (!) ҳисобида ютқазди. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси ушбу ўйинда тўлиқ вақт давомида ҳаракатланди, аммо...
А.Аҳмедов тайёрлади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20