Қайднома

Қидирув

Эртага, сешанба куни Тошкент ва Европада катта футбол байрами, "ИнтерФУТБОЛ"да ҳам...

Эртага, сешанба куни Тошкент ва Европада катта футбол байрами, "ИнтерФУТБОЛ"да ҳам...

  11.02.2019 23:00
  0
  686
Эртага, сешанба куни Тошкент ва Европада катта футбол байрами,

"ИнтерФУТБОЛ" нашрининг 12 февраль кунги сешанба сонида бир-биридан қизиқарли қуйидаги мақолалар ҳам чоп этилганки, Сиз азизларни бефарқ қолдирмайди, леган умиддамиз...

- Хўш, «Пахтакор» ва АГМКга, ҳар бир мураббий ва футболчига шундай мурожаат қилиш мумкин эмасми?! Албатта мумкин ва ҳатто шарт! Хулоса шу: ҒОЛИБО, РАҚИБИНГНИ МАҒЛУБ ҚИЛҒИЛ!

-  Рақибларимиз: БИЗНИКИЛАР КИМЛАРГА ҚАРШИ ЎЙНАШАДИ?

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичи олдидан ўзбек клублари учун ўтган йилги ҳолат юзага келди. АГМК ва «Пахтакор»да асосий раундга чиқиш учун реал имконият бор. Тўғри, бугун (12 февраль)ги ўйинлар гуруҳ босқичи йўлланмасини кафолатламайди, лекин ғалаба мақсад сари катта қадам бўлади. Қолаверса, Сурия ва Баҳрайн клублари талабларни бажаролмагани учун ОЧЛда иштирок этмайди. Ироқликлар эса ўтган йилги лицензиялаш меъёрларини бажаришгани боис, ОЧЛ саралашида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди. Умуман, Ироқнинг «Ал-Қува Ал-Жавия» ёхуд «Эйр Форс» клуби охирги 3 йилда ОФК кубоги соҳибига айланганини ҳисобга олсак, унинг ОЧЛ иштирокчилари сафига қўшилгани мантиқан тўғри. Хуллас, «ғарб» минтақаси саралашида 12та жамоа қолди. Шулардан 4таси гуруҳ раунди йўлланмасини қўлга киритади. Нима бўлишидан қатъий назар, бугун ­АГМКдан «Истиқлол» (Тожикистон)ни, «Пахтакор»дан эса «Эйр Форс» (Ироқ)ни енгиш талаб этилади. Энди клубларимизнинг рақибларига бирров назар ташлаймиз...;

- Нима учун БААнинг «Ал-Ваҳда» клуби мамлакат футбол ассоциациясидан ОК-2019 натижалари таҳлилига бағишланган фавқулодда йиғилиш чақиришни талаб қилмоқда?

- Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун футболчи ҳамда мураббийларни рўйхатдан ўтказиш учун аввало, бир қатор талабларни бажариши лозим...;

- ФИФА РЕЙТИНГИ: ЭНДИ МУНДИАЛ САРАЛАШИНИ ЎЙЛАЙМИЗ…

- Тараддуд: "Локомотив"дан "Шўртан"гача тайёргарлик авжида...;

- Лутфулла ТЎРАЕВ: «АБРАМОВ БИЛАН ИШЛАШ МАРОҚЛИ»

- Бобур АБДУХОЛИҚОВ: «АСОСАН РЎЗИҚУЛ АКАГА ҚИЙИН БЎЛЯПТИ»

-Осиё футболи: ИСПАНЧА ИМЗО ЁХУД ҚАТАР ТЕРМАСИ МУНДИАЛГА ТАЙЁР

- СУПЕРМОДЕЛЛАРДАН ТОРТИБ, ҚИРОЛИГАЧА ёки ЭНГ МАШҲУР МУХЛИСАЛАР ҳақида...

- Ракурс: АЁЛЛАР ЎЙИНИДА 48 МИНГ МУХЛИС

Аёллар ўртасидаги Испания кубоги чорак финалида «Атлетик» ва «Атлетико» клублари ўзаро тўқнаш келди ва унда мадридликлар ғалаба қозонишди - 2:0. Расмий қайдномада кўрсатилишича, Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионида ўтган мазкур учрашувни нақ 48121 мухлис бевосита томоша қилди. Ажойиб кўрсаткич! Дейлик, Ла-лигада ўз ўрнига эга бўлган эркаклар жамоаси - «Атлетик» жорий мавсум жонажон стадионидаги бирор ўйинда бу қадар кўп мухлис тўплай олмади...;

- Гарет Бэйл ва Серхио Рамоснинг "дилдан" чиққан дардлари...

- ЕНГЛАР ШИМАРИЛДИ, ЭНДИ…ЕВРОПАДАГИ ҚИШКИ ТРАНСФЕРЛАР БОЗОРИ ЯКУНИ. 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси Европада қишки футбол бозори ёпилди. Матбуотда энг қимматбаҳо харидлар ҳақида етарлича ёзилди. «ССФ» нашри эса умумий ҳолатга кенгроқ ёндашиб, қайси лигалар вакиллари бозорда фаоллик кўрсатишганини таҳлил қилиб чиқди. Бунда охирги 5 йиллик қишки савдолар ҳажми ўзаро солиштирилди. Асосий хулоса шуки, Европа клублари бу сафар нисбатан камроқ харажат қилибди...;

- Ана, холос!ИККИ СОАТ 22 НАФАР ФУТБОЛЧИ, МУТЛАҚО ТЕКИН…

Турк клуби қишки трансферлар бозори ёпилишига атиги икки соат қолган вақтда нақ 22 нафар футболчи билан шартнома тузди. Энг диққатга сазовор жиҳати, бунда 1 «чақа» ҳам сарфлагани йўқ. Гап Туркия футбол тизимида иккинчи ўринда турувчи лиганинг камтарин иштирокчиси «Элязигспор» ҳақида кетмоқда. Қизиқ, турнир жадвалидаги умумий ҳолати ачиниш ҳиссини уйғотадиган жамоа «улгуржи» трансферларни қандай амалга оширди?

-ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ЕЧЛ ЯНА ЙЎЛДА каби эсклюзив мақолалар ҳам ўрин олган...


ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!!!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz